Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши кенг кўламли тадбирлар давом этмоқда

Пойтахтда ҳаво ифлосланишини камайтириш, чанглланишни пасайтириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар кун-тун давом этмоқда.

2025-йил 25-ноябр куни қуйидаги ишлар бажарилди:

— шаҳар ҳудудидаги 58 та фаввора ишга туширилди;

— 71 та махсус сув сепиш техникаси жалб этилди;

— 177 та кўчалардаги (444 км), шу жумладан, йўл ёқаларидаги дарахт ва буталар ювилди;

— 890 та қурилиш объектида ишлар тўхтатилди;

— 241 та қурилиш объектида махсус 48 та техника ёрдамида сув пуркаш ва чангни бостириш ишлари олиб борилди;

— 11 та ҳудуддаги кўча ва хиёбонлар атрофидаги сунъий суғориш тармоқлари ишга туширилди;

— пойтахт ҳудудидан ўтган канал ва ариқлар атрофида жойлашган 5 та фаввора ишга туширилди;

— 108 та мактаб, 81 та мактабгача таълим ташкилотларида суғориш тизимлари ишга туширилди;

— 19 та бозор ва йирик савдо комплекслари атрофидаги 2 та фаввора ва 1 та сув сақлаш ҳовузлари ишга туширилди;

— 37 та сув сепиш техникаси ёрдамида бозорлар ҳудудлари, улардаги 2 000 та мевали ва манзарали дарахт, 45 000 м² том ва бошқа конструкциялар ювилди, шунингдек, 17 000 метр ирригация тармоқлари (ариқлар) тозаланди.

Тижорат банклари томонидан 72 та филиал ва 337 та банк хизматлари марказларининг олдидаги фавворалар ва суғориш тизимлари тўлиқ ишга туширилиб, уларнинг атрофидаги дарахтлар сув билан ювиб, чангдан тозаланди.

Бошқарув сервис компаниялари томонидан 11 594 та кўп квартирали уйларнинг 43 420 та кириш йўлагидан 3 364 таси, шунингдек, 150 000 м² ҳудуд тозаланди. Уйлар атрофига туташ ҳудудлардаги 136 478 та дарахтдан 20 727 таси ювиб, 15 916 таси суғорилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди
25.06.2026, 10:47
Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди

Сергели туманидаги автомобиль бозори яқинида жойлашган ва 12 та автобус йўналиши ўтадиган бекатда воркаут майдончаси таш...

Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механизмлар
24.06.2026, 17:32
Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механ...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1155-сон Қонун коррупцияга қарши курашиш тизимини янада...

Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланишдаги жойлар, уйга туташ ҳудуд, муҳандислик тармоқлари ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт
23.06.2026, 10:38
Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланиш...

Умумий жойларни ифлослантириш, уларга зарар етказиш, ўзбошимчалик билан қурилиш ёки ўзгартириш ишларини амалга ошириш, с...

Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда: «А» йўлакларига делиниаторлар ўрнатилмоқда
22.06.2026, 15:27
Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда...

Тошкентда автобуслар ҳаракати учун «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.Ma...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия