Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати
Бўлимнинг фаолияти ҳокимлик ва унга қарашли идоралар фаолиятини, шаҳарда содир бўлаётган воқеаларни кенг ёритишга, шунингдек, жамоатчилик билан алоқалар ва ташкилотнинг ОАВда аниқ позитсиясини эгаллашга қаратилган. Матбуот хизматининг устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:
- расмий веб-сайт, оммавий ахборот воситалари, Телеграм канали, Facebook саҳифаси ва бошқа ахборот ресурслари орқали ҳокимлик фаолияти тўғрисида аҳолини мунтазам, тўлиқ ва ўз вақтида ахборот билан таъминлаш, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар ташкил этиш;
- Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, тадбирлар, қабул қилинган ҳужжатлар ва ҳокимликнинг бошқа фаолияти тўғрисида сўралган маълумотларни тақдим этиш;
- Ахборот маконини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш, жамиятда кенг муҳокама қилинаётган шаҳардаги мавзу ва воқеаларга муносабат билдириш.
Алоқа маълумотлари
- Телефон: 71 210 01 63
- Электрон почта: info@toshkent.uz