Махфийлик сиёсати
1. Умумий қоидалар
1. Ушбу Келишув Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 14 сентябрдаги “Халқ назорати” электрон Сервисини ишга тушириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 839-сонли қарори (кейинги ўринларда – қарор) ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, бир томондан «Халқ назорати» электрон Сервиси (кейинги ўринларда – Сервис) оператори ва иккинчи томондан Сервис Фойдаланувчиси ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
2. Сервис Оператори ўз фаолиятида ўзининг Низомига, қарор билан тасдиқланган “Халқ назорати” электрон Сервисида маълумотларни қайта ишлаш Регламентига (кейинги ўринларда – Регламент) ва Фойдаланувчилар томонидан “Халқ назорати” электрон Сервисига юборилаётган маълумотларни модерация қилиш бўйича ягона қоидаларига (кейинги ўринларда – ягона модерация қоидалари) ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади ҳамда исталган пайтда ва кейинчалик Сервис Фойдаланувчисини хабардор қилган ҳолда ушбу Келишув бандларини ўзгартириш, қўшимча бандлар киритиш ёки бандларини олиб ташлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
3. Сервис Фойдаланувчиси ушбу Келишув шартлари билан танишганлик учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
4. Фойдаланувчи томонидан Сервис сервисларидан фойдаланиши, у томонидан ушбу Келишув шартларини тўла ҳажмда қабул қилинганлигини англатади.
2. Келишувда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:
1. Ушбу Келишувда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
1. Фойдаланувчилар томонидан Сервисга жўнатиладиган ахборот –Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юбориладиган хабарлар (Сервисга техник ёрдам кўрсатиш масалаларидан ташқари) ва сигналлар.
2. Фойдаланувчилар томонидан Сервисга жўнатиладиган ахборотни қайта ишлаш – Фойдаланувчилар хабарларини таҳлил қилиш, текшириш, улар томонидан юборилган хабарларни Сервисда чоп этиш (Сервисга техник ёрдам кўрсатиш масалаларидан ташқари), Фойдаланувчилар сигналларини таҳлил қилиш ва текшириш, шунингдек уларнинг хабарлари ва сигналларини рад этиш.
3. Сервис оператори – Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг “1055-Марказий шаҳар диспетчерлик хизмати” (кейинги ўринларда – Оператор).
4. Сервис фойдаланувчиси – Сервисда рўйхатдан ўтган шахслар (кейинги ўринларда – Фойдаланувчи). Фойдаланувчи Сервис функционалларидан муаммо тўғрисидаги матнли шарҳлар ва/ёки фотоматериалларни хабар ёки сигнал шаклида йўналтириш учун фойдаланиши мумкин.
5. “Халқ назорати” электрон Сервиси - Интернет тармоғида www.xalqnazorati.uz манзилида жойлашган масъул ижрочиларга жисмоний шахслардан келиб тушаётган хабар ва сигналларини кўриб чиқиш, улар билан ишлашни оптималлаштириш ҳамда ҳокимлик ва шаҳар аҳолиси билан ўзаро ҳамкорлигини оширишга мўлжалланган интерактив хизмати (кейинги ўринларда – Сервис) ҳисобланади.
6. Логин – Сервис хизматларига кириш учун фойдаланиладиган, фойдаланувчини Сервисда аниқлашга имкон берадиган бетакрор белгилар кетма-кетлиги.
7. Пароль - логин билан боғлиқ бўлган ва Фойдаланувчи томонидан Сервис сервисларидан фойдаланиш учун қўлланиладиган ҳарфли-рақамли символларнинг бетакрор кетма-кетлиги.
8. Рўйхатдан ўтиш – Сервис сервисларидан фойдаланиш учун имконият яратадиган Фойдаланувчи томонидан шахсий ҳисобга олиш қайдини яратиш жараёни. Рўйхатдан ўтиш учун Фойдаланувчи ўзининг паспорт серияси рақами ҳамда ЖШШИР тўғрисидаги маълумотларни киритиши керак.
9. Авторизациялаш – Фойдаланувчи томонидан логин ва паролни киритиш натижаларига кўра Фойдаланувчига Сервис сервисларидан фойдаланиш бўйича муайян ҳуқуқларнинг берилиши.
10. Фойдаланувчининг хабари – Фойдаланувчи томонидан Сервиснинг “Муаммо тўғрисида хабар бериш” бўлимида жойлаштирилган, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, уларнинг тузилмасидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа мутасадди бошқарма ва ташкилотлар (кейинги ўринларда – масъул ижрочилар)га кўриб чиқиш ва жавоб тайёрлаш учун йўлланаётган муаммо тўғрисидаги матнли ва/ёки фотоматериалли шарҳлар.
11. Фойдаланувчилар хабарининг чоп этилиши – Сервисда Фойдаланувчилар томонидан умумфойдаланиш учун муаммо тўғрисидаги матнли шарҳни ва/ёки фотоматериални жойлаштириш.
12. Фойдаланувчининг сигнали - Фойдаланувчи томонидан Сервиснинг “Муаммо тўғрисида хабар бериш” бўлимида жойлаштирилган, масъул ижрочиларга кўриб чиқиш учун йўлланаётган муаммо тўғрисидаги матнли ва/ёки фотоматериалли шарҳлар.
13. Таклиф – Фойдаланувчи томонидан Сервиснинг “Таклиф киритиш” бўлимида жойлаштирилган, таклиф таърифи, матни ва/ёки материаллари келтирилган шарҳлар.
14. Ҳисобга олиш қайди – уни Сервисда аутентификация қилиш ва Сервис сервисларида фойдаланишига имконият яратиш учун қўлланиладиган Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар бирлиги.
15. Блокка тушириш – Фойдаланувчи томонидан Сервисда амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаракатларни чегаралаш бўйича техник чора ва у Фойдаланувчилар томонидан Сервисга ахборот йўллашни вақтинчалик тақиқлаш шаклида ифодаланиши мумкин.
16. Масъул ижрочиларнинг жавоби - матн билан шарҳ, шу жумладан масъул ижрочилар томонидан тайёрланган шарҳ ва фойдаланувчиларга Хизмат орқали юборилган жавоб (фотосуратлар илова қилинган ҳолда).
3. Келишув предмети:
1. Ушбу Келишув мавзуси Операторнинг Фойдаланувчига Сервисдан рўйхатдан ўтиш ва унинг сервисларидан фойдаланиш имкониятини яратиб бериш бўйича мажбуриятлари ташкил этади.
2. Фойдаланувчи томонидан Сервисда рўйхатдан ўтиши ушбу Келишув шартларини тўлиқ ҳажмда ва истисносиз қабул қилган ҳисобланади. Фойдаланувчи Келишувнинг бирон бир қоидасига қўшилмаган тақдирда, Фойдалануви Сервис сервисларидан фойдаланишга ҳақли эмас.
3. Сервис сервисларидан фойдаланиш ушбу Келишув, Регламент, Ягона модерация қоидалари билан тартибига солинади.
4. Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юбориладиган ахборотни қайта ишлаш
1. Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юбориладиган ахборот Сервис оператори кабинетига келиб тушади.
2. Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юбориладиган ахборотни қайта ишлаш натижаларига кўра, Сервис оператори қуйидаги ҳаракатни амалга оширади:
Фойдаланувчиларнинг хабарини чоп этади;
Фойдаланувчилардан сигналларни қабул қилади;
Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юбориладиган ахборотни рад этади.
3. Ушбу Регламентнинг 2.2. банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳаракатни амалга оширган тақдирда, Фойдаланувчиларнинг хабари мажбурий тартибга чоп қилиниши керак ҳамда унга жавоб тайёрлаш мақсадида масъул ижрочиларга юбориш учун ваколатли ҳоким ўринбосарининг шахсий кабинетига келиб тушади.
4. Ушбу Регламентнинг 2.2. банди учинчи хатбошида кўрсатилган ҳаракат амалга оширган тақдирда Фойдаланувчиларнинг сигнали текширув ўтказилиши учун ваколатли ҳоким ўринбосарининг шахсий кабинетига йўлланиши шарт.
5. Ушбу Регламентнинг 2.2. банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳаракат амалга оширган тақдирда Фойдаланувчиларнинг электрон манзили бўйича Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юборилган ахборотни рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади ва бунда Ягона модерация қоидалари ва/ёки Келишувнинг тегишли банди кўрсатилади.
6. . Ахборотни қайта ишлаш муддати Фойдаланувчилар томонидан Сервисга ахборот юборилган пайтдан бошлаб, Фойдаланувчиларнинг хабари Сервисда чоп этилиши, Фойдаланувчиларнинг сигнали қабул қилиниши ва/ёки Фойдаланувчиларнинг электрон манзилига Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юборилган ахборотнинг Ягона модерация қоидалари ва/ёки Келишувга мос келмаганлиги учун қайтарилиши тўғрисидаги хабар юборилган пайтгача 24 соатдан ошмаслиги керак, ушбу Регламентнинг 2.7 бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
7. Иш куни бўлмаган кунларнинг умумий сони икки ва ундан ортиқ кунни ташкил этган байрам кунларига тўғри келган тақдирда, Фойдаланувчилар томонидан Сервисга юборилган ахборотни қайта ишлаш муддати 72 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин..
5. Масъул ходимлар томонидан тайёрланган жавобларни қайта ишлаш
1. Фойдаланувчиларнинг хабарини олган масъул ижрочилар 8 иш куни давомида унга жавоб тайёрлайди.
2. Масъул ижрочилар томонидан тайёрланган жавоб қайта ишлаш учун Сервис операторига жўнатилади.
3. Сервис оператори масъул ижрочилар томонидан тайёрланган жавобни қайта ишлаш натижаларига кўра, қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Масъул ижрочининг жавобини эълон қилади ва нусхасини тегишли ҳоким ўринбосарининг шахсий кабинетига юборади;
Масъул ижрочининг жавобини қайта кўриб чиқиш учун юборади.
4. Мазкур Регламентнинг 3.3. банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳаракат амалга оширган тақдирда, масъул ижрочиларнинг жавоби Порталда чоп этилиб, хабар муаллифи шахсий кабинетига жўнатилиши лозим.
5. Мазкур Регламентнинг 3.3. банди учинчи хатбошида кўрсатилган ҳаракат амалга оширган тақдирда, масъул ижрочининг жавоби тегишлилиги бўйича қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади ва бунда Ягона модерация қоидалари ва/ёки Келишувнинг тегишли банди кўрсатилиши лозим.
6. Сервис оператори томонидан масъул ижрочиларнинг жавобини қайта ишлаш муддати 24 соатдан ошмаслиги керак, ушбу Регламентнинг 3.7 бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
7. Иш куни бўлмаган кунларнинг умумий сони икки ва ундан ортиқ кунни ташкил этган байрам кунларига тўғри келган тақдирда, масъул ижрочилар жавобини қайта ишлаш муддати 72 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
6. Сервис фойдаланувчилари хабарларининг ва уларга берилган жавобларнинг қайта ишлаш бўйича таҳлили
1. Сервис оператори ҳар ойда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Raqamli rivojlanish departamenti” МЧЖга ҳар чоракда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш учун Фойдаланувчилар томонидан Сервисга узатилган асосий мавзулар ва муаммолар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда унинг тизимидаги бошқарма ва ташкилотлари томонидан уларга жавоб қайтариш юзасидан таҳлилий ахборот тақдим этади.
7. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ушбу Келишувнинг 3.1. – 3.3. бандларига мувофиқ Фойдаланувчига Сервис сервисларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Фойдаланувчи ва унинг Сервисдаги ҳаракатлари бўйича маълумотларни ошкор қилмаслик ва уларни учинчи шахсларга бермаслик, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
2. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Исталган пайтда ушбу Келишув қоидаларига ўзгартишлар киритиш ва Фойдаланувчини бу ҳақда кейинчалик огоҳлантириш;
Сервис сервисларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, янги сервислардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Фойдаланувчи томонидан бир неча бор пароль нотўғри киритилган ҳолда уни Сервисда авторизация қилишни рад этиш;
Фойдаланувчи томонидан бир неча бор пароль нотўғри киритилган ҳолда уни Сервисда авторизация қилишни рад этиш;
Фойдаланувчи томонидан ушбу Келишувда кўзда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда Фойдаланувчига унинг хабарлари, сигналлари ёки таклифларини қайта ишлашни рад этиш;
Фойдаланувчининг розилиги билан, унинг Сервисда кўзда тутилган муаммоли мавзуларга оид бўлмаган муаммолар тўғрисидаги хабарини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуни доирасида кўриб чиқиш учун ваколатга эга бўлган Масъул ижрочиларга юбориш;
Фойдаланувчи томонидан ушбу Келишув қоидалари бузилган тақдирда исталган даврга блокка тушириш ёки ҳисобга олиш қайдини ўчириб ташлаш;
Фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларини ушбу Келишув қоидаларига зид деб топиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда Фойдаланувчини исталган даврга блокка тушириш ёки ҳисобга олиш қайдини ўчириб ташлаш;
Беадаб иборалар, ижтимоий диалект, тушунарсиз қисқартмалар қўлланилган хабарлар, шунингдек сиёсий мавзудаги сигналлар ва таклифлар ёки тижорат ва бошқа тусдаги шиорларни кўзда тутувчи хабарлар, сигналлар ва таклифлар кўриб чиқилмайди.
3. Оператор унинг айби билан рўй бермаган, учинчи шахслар томонидан Сервис сервисларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатлари учун жавобгар ҳисобланмайди.
4. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:.
Ўз ҳисобидан Интернетдан фойдаланиш, ўз ускуналарини созлаш ва улардан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоялашни таъминлаш;
Ўзининг ҳисобга олиш қайдидан фойдаланиш, ва Фойдаланувчи томонидан белгиланган паролнинг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади;
Сервисда биттадан ортиқ ҳисобга олиш қайдини яратмаслик ва улардан фойдаланмаслик;
Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш ёки авторизация бажарилганидан сўнг Сервис орқали амалга оширилган барча мурожаатлар ва хатти-ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммасига олиш;
Сервис сервисларидан амалдаги қонунчиликка зид бўлган бирон-бир хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида фойдаланмаслик, шунингдек, Сервис сервисларида ноқонуний, таҳқирловчи, туҳматли, тажовузкор ёки шовқин-суронли материалларни жойлаштирмаслик ёки Сервис сервислари орқали узатмаслик;
Сервис ва унинг сервисларидан фойдаланиш пайтида беадаб, ҳақоратли ёки қўпол иборалардан, шиор ва даъватлардан ташкил топган иборалардан, ташкилотлар, ҳаракатлар, тарихий ва/ёки сиёсий шахслар номларидан, ҳаётга, соғлиқ ва мол-мулкка таҳдидларни кўзда тутувчи, ишбилармонлик этикаси ёки ишбилармонлик айланмаси қоидалари ва талабларига зид бўлган, фуқаро, юридик шахс, ёки давлат органининг шаъни ёки ишбилармонлик обрўсига путур етказувчи, шунингдек, камситиш тусига эга бўлган феъллар ёки сўз бириклаларидан фойдаланмаслик;
Шунингдек, Сервисдан ташвиқот, камситиш, ҳуқуқларни поймол қилиш мақсадида, жамоат, сиёсий ёки тижорий мақсадларни илгари суриш учун фойдаланиш тақиқланади;
Бошқа шахснинг номидан иш юритиш ва бунинг учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган ҳолда ўзини ташкилот ва/ёки жамоа вакили деб кўрсатиш, ўзини ушбу Фойдаланувчи деб кўрсатиш учун бирон бир Фойдаланувчининг номидан фойдаланиш, шунингдек, бошқа шахслар вакиллигига оид ҳар қандай шакллар ва усуллардан фойдаланмаслик;
Бошқа Фойдаланувчи ёки ахборотга ишлов беришнинг бошқа иштирокчилари томонидан Сервисга юборилган материаллардан ўз номидан қайта Сервисга жойлаштириш учун ёки бошқа мақсадлар учун тўпламаслик, сақламаслик ва улардан фойдаланмаслик;
Сервис сервисларидан Сервиснинг яратилиши мақсадларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
Сохталиги маълум бўлиб турган, чалғитувчи, ҳаққоний бўлмаган ёки ноаниқ маълумотни, ёки спам деб тоифаланиши мумкин бўлган, шунингдек Сервиснинг бошқа Фойдаланувчиси ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини камситувчи, Сервис ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларни ҳақорат қилувчи ёки бошқа сабабларга кўра Сервисда жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган маълумотларни жойлаштирмаслик;
Сервис сервисларидан ноқонуний фойдаланишга ёки ушбу Келишувда кўрсатилган қоидаларни четлаб ўтган ҳолда фойдаланишга уринмаслик;
Имкон қадар муаммо тўғрисидаги хабар, сигнални ёки таклифни хушмуомилалик билан, қисқа ва тушуниш учун қулай бўлган шаклда ифодалаш;
Фойдаланувчи томонидан юборилган хабар, сигнал ва таклифни ўзи истаган пайтда кўриб чиқишни тўхтатиш, уни қайтариб олиш (рад қилиш, кўрмасдан қолдиришни талаб қилиш).
5. Сервис сервисларидан фойдаланишда бериладиган имкониятлар билан боғлиқ даъволар ёки истаклар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мурожаатнома ёзиши мумкин..
6. Фойдаланувчи Сервис сервисларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланмасликка ўз розилигини беради:
Муаллифлик ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузадиган, ирқий, этник, жинсий, ижтимоий хусусиятларига кўра одамларга нафратни ва/ёки уларни камситишини тарғиб этувчи материалларни юклаб олиш, жўнатиш, узатиш ёки бошқа бир усулда чоп этиш.
Мазмуни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлган ҳаволаларни Интернет тармоғи ресурсларида жойлаштириш.
8. Ахборот ва материаллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш.
1. Оператор Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган материалларни сақлаш муддати ва энг кўп сони бўйича чекловларни белгилашга ҳақли
2. Фойдаланувчи Операторга у томонидан Сервисга юборилган материаллардан фойдаланиш, жумладан, тиклаш, тарқатиш, қайта ишлаш, оммавий намойиш этиш ва умумэътиборга ҳавола қилиш бўйича оддий номутлақ лицензияни тақдим этади.
3. Фойдаланувчи исталган пайтда ўзининг ҳисобга олиш қайдини ўчириб ташлаши мумкин. Фойдаланувчи ўзининг ҳисобга олиш қайдини ўчирган тақдирда, Оператор Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган контентнинг архив нусхаларни сақлаш ҳуқуқига эга.
4. Сервисдан фойдаланиш Фойдаланувчининг ҳар қандай маълумотларидан, шу жумладан, соз ҳолатда ишлаш ва/ёки тизим сервисларидан фойдаланиш бўйича статистик маълумотларни тўплаш (шу жумладан, cookie файллар) ёки Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда берилган, жумладан, шахсга доир маълумотлардан фойдаланилишига розилигини англатади.
5. Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда берилган шахсга доир маълумотларни ишлов бериш Оператор томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига ва ахборот тизимига қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
6. Фойдаланувчи ўзи томонидан фойдаланадиган паролнинг хавфсизлиги учун мустақил жавобгар ҳисобланади, шунингдек ўзининг пароли ва бошқа идентификация воситаларининг махфийлигини таъминлайди.
7. Фойдаланувчи "Ҳалқ Назорати" Сервисига хизмат билан ўзаро алоқанинг ҳар қандай босқичида мустақил равишда киритилган маълумотларни: исми, жинси, туғилган санаси, яшаш манзили, паспортнинг серия рақами ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фойдаланувчининг фотосурати, алоқа телефон рақами; қабул қилади ва қайта ишлаб чиқади.
8. Хизмат жисмоний шахснинг ҳуқуқий лаёқатини текшириш имкониятига ега емас, шунингдек жисмоний шахс томонидан тақдим етилган маълумотларни текширмайди. "Халқ назорати" хизмати шахс ўзи ҳақида етарли, ишончли ва долзарб маълумотларни тақдим етганидан келиб чиқади.
9. “Халқ назарати” тизими фақатгина хизмат кўрсатиш ёки фойдаланувчи билан тузилган шартномаларни бажариш учун зарур бўлган шахсий маълумотларни тўплайди ва сақлайди. Қонун ҳужжатларида айрим шахсий маълумотларни мажбурий олиш ва сақлаш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Шахсий маълумотларни сақлаш, агар бундай шахсий маълумотларни сақлаш муддати Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида фойдаланувчи томонидан "Халқ" дан фойдаланиш бўйича сиёсатда белгиланмаган бўлса, қайта ишлаш мақсадларида белгиланган муддатда амалга оширилади. “Халқ назарати” хизмати фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан шахсийлаштирилган маълумотларга асосланган ҳолда статистик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш учун ишлатилиши мумкин.
9. Ушбу Келишув қоидаларининг бузилиши.
1. Фойдаланувчи ушбу Келишувда кўзда тутилган шартларни бузган тақдирда ва Сервиснинг амал қилиши ҳар қандай сабабга кўра тўхтатилганда, Оператор Фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда ҳисобга олиш қайдини ҳар қандай муддатга блоклаб қўйиш ёки ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга.
2. Оператор Фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда қуйидаги ҳолларда Сервис сервисларидан фойдаланишни чеклаб қўйиши мумкин:
Фойдаланувчи томонидан ушбу Келишув шартлари бузилган тақдирда;
Оператор сервисларига турли тўсиқлар ва бузилишлар яратилганда, шу жумладан, ҳар қандай ускуналар, дастурий таъминотлардан фойдаланилган ҳолларда.
3. Оператор Фойдаланувчи томонидан ушбу Келишувнинг ҳар қандай шарти бузилган тақдирда у ёки учинчи шахслар олдида жавобгар ҳисобланмайди.
10. Бошқа шартлар.
1. Ушбу Келишув шартлари томонлардан бири ўзининг Келишувдан чиқиш истагини маълум қилмагунча амал қилади. .
2. Фойдаланувчи ўзининг профилини ўчириб ташлаш бўйича махсус интерфейсдан фойдаланган ҳолда Сервисдан ва Операторнинг бошқа сервисларидан фойдаланишдан бош тортишга ҳақли.
3. Ушбу Келишув бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган барча низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.