Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ислом Каримов кўчаси 51) – маҳаллий давлат бошқарув органи. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳри мақоми ва тузилмаси тўғрисида”ги қарорида Тошкент шаҳар Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш ва Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари 8-чақириқ сессиясида (1992 йил 11 январь) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси негизида) тузилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан шаҳар ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқлқрини муҳофаза қилинишини таъминлайди. Ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади. Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ходимлари сони Халқ депутатларишаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида Ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.

Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади ва бир вақтда шаҳар ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради. Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил. 

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия