
- Телефон: 71 210-01-10
- Электрон почта: info@gorod.uz
- Манзил: Тошкент, Ислом Каримов кўчаси, 51
Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши – фаол фуқаролар иштирокидаги пойтахт аҳолиси кенгаши. Жамоатчилик Кенгаши шаҳар ҳокимияти ва аҳоли ўртасида конструктив мулоқот ташкил этиш, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал қилиш, янги ғояларни илгари суриш, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва ҳокимият фаолиятига экспертларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган. Жамоатчилик Кенгашининг асосий йўналишлари шаҳар учун муҳим ва фойдали лойиҳаларни танлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, шаҳар ҳокимияти фаолиятига экспертлик ёрдами кўрсатишни ўз ичига олади. Жамоатчилик кенгаши шаҳар жамоатчилик институтларини ривожлантиришга қизиққан ва ўз билим ва инсоний ёрдамларини ҳокимиятга кўрсатишга тайёр бўлган барча аҳолига очиқдир.