Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда: «А» йўлакларига делиниаторлар ўрнатилмоқда

Тошкентда автобуслар ҳаракати учун «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.

Magic City ҳудудидаги Фурқат кўчасидан Халқлар дўстлиги саройи атрофидаги Ислом Каримов кўчасигача бўлган йўл қисмида «А» йўлаги учун махсус йўл чизиқлари чизилди. Шунингдек, ушбу йўлакни умумий транспорт оқимидан ажратишга хизмат қилувчи делиниаторлар — жисмоний ажратувчи элементлар ўрнатилмоқда.

Бу пойтахт учун муҳим янгилик ҳисобланади. Эндиликда жамоат транспортига берилаётган устуворлик фақат йўл чизиғи билан эмас, балки йўлакни янада кўринадigan, тушунарли ва интизомга чорловчи қўшимча элементлар билан ҳам мустаҳкамланмоқда.

📊 Бу нима учун керак?

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, АҚШ, Испания, Буюк Британия, Сингапур, Австралия, шунингдек, Боку шаҳрида автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жамоат транспорти ҳаракат тезлигини ошириш, тиғиз вақтларда кечикишларни камайтириш ҳамда автобуслар қатнов жадвалини барқарорлаштиришга хизмат қилмоқда.

Йирик мегаполислар бундай ечимлардан тирбандликларни камайтириш ва жамоат транспорти жозибадорлигини оширишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида фойдаланмоқда.

Делиниаторлар эса алоҳида йўлак самарадорлигини янада кучайтиради: улар бегона автомобилларнинг автобус йўлагига кириб кетиш эҳтимолини камайтиради, тартибсиз қайта сафланишларнинг олдини олади ва ҳайдовчиларга жамоат транспорти устуворлиги қаердан бошланишини олдиндан аниқ кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил давомида Тошкентнинг 30 дан ортиқ кўчасида «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу йўналишларда делиниаторлар ва жамоат транспорти самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа элементлар ҳам босқичма-босқич қўлланади.

Асосий мақсад — Тошкентда автобуслар ҳаракатини тезроқ, барқарорроқ ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган тизимга айлантириш.

Жамоат транспорти реал устуворликка эга бўлса, бундан минглаб йўловчилар ютади: йўлда сарфланадиган вақт қисқаради, қатнов қулайлиги ошади, йўллардаги юклама камаяди ва замонавий шаҳар ҳаракати маданияти шаклланади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари арафасида Тошкентда футбол анжомлари сотиладиган савдо нуқталари иш бошлади.
22.06.2026, 10:19
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма...

👕 Бу ерда ўзингиз, пойтахт меҳмонлари учун ёки шунчаки тарихий футбол воқеаси ҳақида эсдалик сифатида терма жамоамиз фу...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai LinkWise Data Tech» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19.06.2026, 17:33
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai Link...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов, Тошкент ша...

Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 187-сон умумтаълим мактабида ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
19.06.2026, 17:22
Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 187-сон умумтаълим ...

Тадбирда Тошкент шаҳридаги техникумлар иштирок этиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига касбий таълим муассасаларида яр...

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Муминов «Taka WS» (БАА), «SUEZ» (Франция) ва «Itochu» (Япония) компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
18.06.2026, 15:42
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасид...

📈 Мулоқот давомида Тошкент шаҳрида коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, оқова сув тизимлари қувватини ошириш, ша...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия