- Тошкентдан гапирамиз
- 18.06.2026, 15:42
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Муминов «Taka WS» (БАА), «SUEZ» (Франция) ва «Itochu» (Япония) компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
📈 Мулоқот давомида Тошкент шаҳрида коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, оқова сув тизимлари қувватини ошириш, шаҳарсозлик ривожи ва урбанизация жараёнларини инобатга олган ҳолда янги инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
💬 Томонлар замонавий технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ечимлардан фойдаланиш, халқаро тажрибани қўллаш ҳамда лойиҳаларни узоқ муддатли ривожланиш талаблари асосида амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт инфратузилмасини изчил ривожлантириш, стратегик лойиҳаларни жадаллаштириш ва халқаро ҳамкорлар билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.

Пойтахт ҳокимияти ҳузуридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази транспорт инфратузилмасини рақамлаштириш ҳамда шаҳардаги...

📈 Boston Consulting Group томонидан эълон қилинган тадқиқотда Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторида қ...

➡️ V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бектемир тумани ҳокими Н. Абдураҳмонов Малайзиянинг «Spora Global Sdn B...
➡️ Биринчи босқичда аҳолини, ташаббускор гуруҳларни ва лойиҳа тарафдорларини унинг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, ...