Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai LinkWise Data Tech» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов, Тошкент шаҳар ҳокимининг Хитой масалалари бўйича маслаҳатчиси Элдор Холматов, ҳамда «Shanghai LinkWise Data Tech» компанияси раиси Ван Сюхуэй, «LinkWise» МЧЖ ҚК директори ўринбосари Жавоҳир Маҳмудов иштирок этди.

Мулоқот давомида Тошкент шаҳрида: ➡️ рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш; ➡️ сунъий интеллект ечимларидан самарали фойдаланиш; ➡️ маълумотларни ягона рақамли муҳитда жамлаш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, сақлаш; ➡️ дата-марказлар ва «булут»ли инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

🏙 Шунингдек, учрашувда «Қулай шаҳар муҳити» ва «Ақлли шаҳар» концепциялари доирасида транспорт ҳаракатини интеллектуал бошқариш, тирбандликларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, экологик мониторинг ҳамда коммунал хизматлар самарадорлигини оширишга қаратилган рақамли ечимларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📈 Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва Тошкент шаҳрининг рақамли ривожланиш йўналишларини қўллаб-қувватлаш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 187-сон умумтаълим мактабида ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
19.06.2026, 17:22
Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 187-сон умумтаълим ...

Тадбирда Тошкент шаҳридаги техникумлар иштирок этиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига касбий таълим муассасаларида яр...

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Муминов «Taka WS» (БАА), «SUEZ» (Франция) ва «Itochu» (Япония) компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
18.06.2026, 15:42
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасид...

📈 Мулоқот давомида Тошкент шаҳрида коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, оқова сув тизимлари қувватини ошириш, ша...

Тошкент навигация тизимларида светофор таймерлари акс эттирилмоқда
17.06.2026, 10:32
Тошкент навигация тизимларида светофор таймерлари ...

Пойтахт ҳокимияти ҳузуридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази транспорт инфратузилмасини рақамлаштириш ҳамда шаҳардаги...

Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторида
16.06.2026, 17:01
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қат...

📈 Boston Consulting Group томонидан эълон қилинган тадқиқотда Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторида қ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия