- Тошкентдан гапирамиз
- 24.06.2026, 17:32
Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механизмлар
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1155-сон Қонун коррупцияга қарши курашиш тизимини янада кучайтириш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни назарда тутмоқда.
🛡 Қонуннинг энг муҳим янгиликлари қуйидагилардан иборат:
— Коррупцияга оид жиноят содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади;
— Реестрга киритилган шахслар давлат хизматига қабул қилинмайди, сайланадиган лавозимларга номзод бўла олмайди ҳамда давлат харидларида иштирок этмайди;
— Жиноят кодексида «коррупцияга оид жиноятлар» тушунчасига илк бор ҳуқуқий таъриф берилиб, унга 18 турдаги жиноят киритилди;
— Давлат органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тизимларининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди;
— 5 турдаги коррупцион жиноятлар учун муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қоидалари қўлланилмайди;
— Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупцион хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади.
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва...
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов 11-август куни Чилонзор туманига ишчи ташрифи давомида Anhor.uz'га эксклюзив интер...
Транспорт воситалари ҳаракатини қулайлаштириш, ортиқча масофани қисқартириш ва чорраҳадаги тирбандликларнинг олдини олиш...

📝 Унда дастлаб жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган...