Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Дизайн-кодни жорий этишга ёндашув билдирилган фикрлар асосида қайта кўриб чиқилди: тадбиркорлар манфаатлари устувор аҳамиятга эга.

❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва тадбиркорларга дизайн-код талабларини тушунтиришга доир ёндашув қайта кўриб чиқилди.

➡️Асосий эътибор очиқ мулоқотга, маълумотларни тушунарли тарзда етказишга ва юзага келадиган масалаларни индивидуал тартибда кўриб чиқишга қаратилди.

❔Жорий йилнинг 11-майидан 26-июлига қадар дизайн-кодни жорий этиш ишлари пойтахтнинг 56 та кўчасидаги 3 228 та тадбиркорлик субъектини қамраб олди. Ўзгаришлар бевосита таъсир кўрсатган тадбиркорларнинг фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда сўровнома ўтказди.

🔝Тескари алоқа натижалари шуни кўрсатдики, айрим ҳолларда талаблар, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва бажариладиган ишлар кетма-кетлиги ўз вақтида ва етарлича тушунарли тарзда изоҳланмаган. Бу эътирозлар ўринли деб топилди ва келгуси ишларда инобатга олинди.

🏢Бугунги кунга келиб 509 нафар тадбиркор ўз биноси фасадини янгилади, яна 2 627 нафари бу борадаги ишларни якунламоқда. Қолган масалалар туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда индивидуал тарзда кўриб чиқилади.

✔️Бундан ташқари, «Тошкент Инвест Компанияси» АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти экспертлари иштирокида 18 та реклама-ишлаб чиқариш компанияси мутахассисларининг малакаси оширилди.

🧑‍💻Вазифамиз – шунчаки фасадларни ягона талабларга мослаштириш эмас, балки бу жараённи тадбиркорлар учун тушунарли ва адолатли ташкил этишдир. Дизайн-код бизнес учун асоссиз қийинчиликлар яратмасдан, пойтахтимиз қиёфасини яхшилаши лозим.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Пойтахт раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жадвали аниқлаштирилди
20.08.2026, 16:01
Пойтахт раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жад...

Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг фуқароларни қаб...

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш – ҳалол ва шаффоф давлат хизмати сари муҳим қадам
20.08.2026, 14:39
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш – ҳалол ва ша...

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш – ҳалол ва шаффоф давлат хизмати сари муҳим қадам Тошкент шаҳар ҳокимлигида да...

Пойтахт ҳокимлигига мурожаатлар янги манзилда қабул қилина бошлади
20.08.2026, 11:30
Пойтахт ҳокимлигига мурожаатлар янги манзилда қабу...

Ҳар куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўнлаб фуқаролар ўз масаласи билан мурожаат қилади. 2026-йилнинг биринчи ярим йилида б...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди
20.08.2026, 11:12
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

▫️Сессияда пойтахтни 2030-йилгача ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республика...