Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди

Сергели туманидаги автомобиль бозори яқинида жойлашган ва 12 та автобус йўналиши ўтадиган бекатда воркаут майдончаси ташкил этилди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташаббуси билан бекат майдони қисқа муддатли жисмоний машғулотлар учун мўлжалланган унсурлар билан тўлдирилди. Бундай ёндашув шаҳар инфратузилмаси нафақат ҳаракатланиш, балки аҳолининг қулайлиги, саломатлиги ва кундалик фаровонлиги учун ҳам яратилаётганини акс эттиради.

Энди йўловчилар автобус кутиш вақтидан енгил машқлар, тортилиши ёки оддий жисмоний ҳаракатлар учун фойдаланишлари мумкин. Бу эса спортни одатий шаҳар қатновига — ишга, ўқишга ёки уйга кетиш йўлига яқинлаштиради.

Бундай ечимлар бошқа шаҳарларда ҳам учрайди: Сеул, Пекин, Сингапур, Париж, Богота ва Калида автобус павильонлари турниклар, зинапоялар ва бошқа спорт анжомлари билан жиҳозланган кичик фаоллик ҳудудларига айлантирилган. Уларнинг ғояси оддий — ҳаракат кундалик ҳаётнинг табиий бир қисмига айланиши мумкин.

Тошкент учун бундай бекат жамоат транспорти атрофида янада қулай муҳит яратиш йўлидаги яна бир қадамдир. Автобусларга устуворлик бериш нафақат йўналишлар, йўлаклар ва янгиланган бекат мажмуаларини, балки кутиш жараёнининг сифатини ҳам англатади: хавфсизлик, қулайлик, очиқлик ва аҳоли учун қўшимча имкониятлар.

Бундай объектлар аниқ манзилларда — аввало аҳоли зич жойлашган ҳудудларда, серқатнов йўналишлар тармоғига эга бекатларда ҳамда кутиш ва фаоллик ҳудудларини хавфсиз ажратиш учун етарли жой мавжуд бўлган ерларда ўрнатилади.

Асосий шартлар — хавфсизлик, йўловчилар учун қулайлик, мустаҳкам конструкциялар, мунтазам техник хизмат кўрсатиш ҳамда жамоат транспорти ва пиёдалар ҳаракатига ҳалақит қилмасликдир.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, жамоат транспортига устуворлик бериш пойтахт ҳокимлигининг асосий вазифаси бўлиб, бу иш нафақат янги йўналишлар ва йўлакларни, балки бир қатор қўшимча чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади.

Биз аҳоли таклифларига очиқмиз ва бу каби воркаут-бекатлар ҳақиқатан ҳам фойдали ва зарур бўладиган янги манзилларни, шунингдек, уларнинг жиҳозланиш турларини кўриб чиқишга тайёрмиз. Агар сиз йўловчи оқими фаол бўлган ва бундай майдончани хавфсиз жойлаштириш учун етарли жойга эга манзилларни билсангиз, ўз таклифларингизни @codd_tashkent_bot telegram-ботига юборинг.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
PF-223 ижроси: Чилонзор туманида белгиланган кўрсаткичлар орттириб бажарилди
25.08.2026, 17:20
PF-223 ижроси: Чилонзор туманида белгиланган кўрса...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъми...

Талабалар учун янги турар жой фойдаланишга топширилди.
25.08.2026, 15:43
Талабалар учун янги турар жой фойдаланишга топшири...

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги талабалар турар жойи 8 ойда қуриб битирилди ва фойдаланишга топширилди.🏢 ...

Калитлар топширилди: янги йўл техникалари туманлар ихтиёрига берилди
25.08.2026, 10:06
Калитлар топширилди: янги йўл техникалари туманлар...

Пойтахт туманларига 24 та янги йўл техникасини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.Тошкентнинг барча 12 та тумани вак...

Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўналиши ишга туширилди
24.08.2026, 16:18
Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўна...

Пойтахт кўчаларида босқичма-босқич жорий этилаётган «яшил тўлқин» тизимининг яна бир йўналиши Шота Руставели кўчасида — ...