Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўналиши ишга туширилди

Пойтахт кўчаларида босқичма-босқич жорий этилаётган «яшил тўлқин» тизимининг яна бир йўналиши Шота Руставели кўчасида — Жанубий вокзал ва Grand Mir Hotel оралиғида икки томонлама ишга туширилди.

📊 Ўтказилган синов натижаларига кўра:

📍 Жанубий вокзал → Grand Mir Hotel йўналишида 🟢 ҳаракатланиш вақти 11 дақиқа 30 сониядан 8 дақиқагача қисқарди; 🟢 қизил сигналда тўхташлар сони 6 тадан 2 тага камайди.

📍 Grand Mir Hotel → Жанубий вокзал йўналишида 🟢 ҳаракатланиш вақти 12 дақиқадан 8 дақиқа 30 сониягача қисқарди; 🟢 қизил сигналда тўхташлар сони ушбу йўналишда ҳам 6 тадан 2 тага камайди.

📌 Натижада ҳар икки йўналишда йўлга сарфланадиган вақт 3 дақиқа 30 сонияга ёки қарийб 30 фоизга қисқарди.

🚦 «Яшил тўлқин» қандай ишлайди?

Мазкур тизим барча светофорларда яшил сигнал бир вақтда ёнишини англатмайди. Автомобилнинг йўлнинг муайян қисмини босиб ўтиши учун зарур вақт ҳисобга олиниб, ҳар бир кейинги светофорда яшил сигналнинг ёниши белгиланган вақт оралиғи асосида созланади.Ҳайдовчи йўналишга яшил сигналда кириб, белгиланган тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда бир маромда ҳаракатланса ва транспорт оқими эркин бўлса, навбатдаги светофорга яшил сигнал ёнган вақтда етиб боради.

🚘 Ҳайдовчилар учун асосий қоидалар

• ҳаракатни яшил сигналда бошлаш; • белгиланган тезлик меъёрига риоя қилиш; • кескин тезлашиш ва тормозлашдан сақланиш; • хавфсиз оралиқ масофани сақлаш; • светофор сигналларига қатъий амал қилиш ва пиёдаларга йўл бериш.

📈 «Яшил тўлқин» тезликни ошириш учун эмас, балки транспорт воситаларининг ягона ва хавфсиз ритмда ҳаракатланишини таъминлаш учун жорий этилган. Тизим светофорлар олдидаги ортиқча тўхташлар, чорраҳалардаги навбатлар ва кутиш вақтини камайтириш, шунингдек, ёнилғи сарфи ҳамда зарарли чиқиндилар ҳажмини қисқартиришга хизмат қилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
07.10.2026, 17:04
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тошкент шаҳар прокурори Анвар Урманов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов бошчилигида тадбиркорларнинг муаммол...

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жамоатчилик назорати остида ўрганилмоқда
07.10.2026, 10:20
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жамоатчилик назорати...

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумини барқарор ва муаммосиз ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари Тошкент...

«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича амалий майдон
07.10.2026, 10:09
«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича...

🖥 Тошкент шаҳрида рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг ...

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан шахсий қабул ўтказилди
06.10.2026, 15:23
Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан шахсий қабул ў...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шахноза Султонова томонидан пойтахт аҳолиси учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.▫️Қаб...