Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда очиқ оловда таом тайёрлайдиган умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тартибга солиш бўйича изчил тизимли ишлар давом этмоқда.

👨‍⚕️Санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассислари ва экология соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳамкорликда белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда фаолият юритаётган сомса, кабоб, мангал ва бошқа дўконларга нисбатан назорат тадбирлари ўтказилмоқда. ⛽️ Текширувлар давомида чиқиндиларни тозалаш бўйича муҳандислик ечимларига эга бўлмаган ҳолда пиёдалар ҳудудларида ва турар-жой бинолари яқинида тандир, печ ва мангалларни жойлаштираётган объектлар аниқланмоқда. Бундай нуқталар фаолияти эса қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолга келтирилгунча тўхтатиб турилиши лозим. 📉Маълумки, тозалаш ва тутун чиқариш тизимларисиз ишлаш аҳоли саломатлигига хавф туғдиради, шаҳар муҳити сифатини ёмонлаштиради ва фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлади. 🔺Тадбиркорлик субъектларига қисқа муддатда фаолиятни қонунийлаштириш, санитария талабларига риоя қилиш, филтрлар ва самарали тутун чиқариш тизимларини ўрнатиш, шунингдек, технологик жараёнларни экологик меъёрларга мувофиқлаштириш қатъий тавсия этилади. 🧠Санитария-эпидемиология хизмати ва экология органларининг назорат тадбирлари давом эттирилади. Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда чоралар кўрилади. ❗️Ҳурматли юртдошлар! Агар сизда шикоят ёки мурожаатлар бўлса, Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология хизмати бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин: ☎️Ишонч телефони: (71) 248-12-43 💬Мурожаат учун Telegram-bot: @sanepidmurojaatbot Туман бўлимларининг ишонч телефонлари: • Бектемир — 71 295-02-50 • Яккасарой — 71 254-64-26 • Миробод — 71 283-36-21 • Юнусобод — 71 221-77-40 • Яшнобод — 71 289-77-31 • Олмазор — 71 246-62-17 • Шайхонтоҳур — 71 244-21-84 • М. Улуғбек — 71 269-75-25 • Сергели — 71 258-33-80 • Учтепа — 71 217-22-85 • Чилонзор — 71 278-50-78 • Янгиҳаёт — 55 517-17-15

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланишдаги жойлар, уйга туташ ҳудуд, муҳандислик тармоқлари ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт
23.06.2026, 10:38
Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланиш...

Умумий жойларни ифлослантириш, уларга зарар етказиш, ўзбошимчалик билан қурилиш ёки ўзгартириш ишларини амалга ошириш, с...

Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда: «А» йўлакларига делиниаторлар ўрнатилмоқда
22.06.2026, 15:27
Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда...

Тошкентда автобуслар ҳаракати учун «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.Ma...

Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари арафасида Тошкентда футбол анжомлари сотиладиган савдо нуқталари иш бошлади.
22.06.2026, 10:19
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма...

👕 Бу ерда ўзингиз, пойтахт меҳмонлари учун ёки шунчаки тарихий футбол воқеаси ҳақида эсдалик сифатида терма жамоамиз фу...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai LinkWise Data Tech» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19.06.2026, 17:33
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai Link...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов, Тошкент ша...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия