Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш – ҳалол ва шаффоф давлат хизмати сари муҳим қадам

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш – ҳалол ва шаффоф давлат хизмати сари муҳим қадам

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигида давлат хизматида очиқлик, ҳалоллик ва қонун устуворлигини таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мутлақо янги ҳуқуқий ва институционал тизим шакллантирилди. Бу борада қабул қилинган қонунлар ва Президент ҳужжатлари давлат органлари фаолиятида очиқлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган муҳим ҳуқуқий механизмларни белгилаб берди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнда қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни давлат органлари ва ташкилотларида хизмат вазифаларини холисона бажаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган шахсий манфаатларни ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Мазкур Қонунга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида шахсий манфаатлар давлат ёки жамоат манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслиги, бундай вазият юзага келганда эса бу ҳақда белгиланган тартибда ўзининг бевосита раҳбарига ёки комплаенс хизматига маълумот тақдим этиши ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриши шарт.

Шунингдек, Қонуннинг тегишли нормаларига мувофиқ, давлат хизматчиси тадбиркорлик субъектларини мустақил равишда бошқариши, уларнинг ижро этувчи органларида иштирок этиши ёки хизмат вазифаларининг холис бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати томонидан шаҳар ҳамда туман ҳокимликлари ходимлари томонидан тақдим этилган эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар белгиланган тартибда атрофлича таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида декларацияларда келтирилган маълумотлар давлат реестрлари, ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ҳамда бошқа манбалар билан солиштирилди. Бу эса эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва унинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш имконини берди.

Амалга оширилган таҳлиллар натижасида жами 167 нафар ходим, жумладан 5 нафари шаҳар ҳокимлиги, 26 нафари туман ҳокимликлари ҳамда 136 нафари ҳокимлик тизимидаги ташкилотлар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни талабларига хилоф равишда тадбиркорлик субъектларини ташкил этганлиги ёки уларнинг бошқарув органларида иштирок этаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар давлат хизматида ҳалоллик тамойилларини янада мустаҳкамлаш, давлат хизматчисининг мақомига қўйилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати томонидан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилди.

Шунингдек, масъул ходимлар Одоб-ахлоқ комиссияларида муҳокама қилиниб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда хизмат интизоми, одоб-ахлоқ ва манфаатлар тўқнашувига оид қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан расмий огоҳлантирилди.

Замонавий комплаенс тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг асосий мақсади ходимни жазолаш эмас, балки давлат хизматида холислик ва шаффофликни таъминлаш ҳисобланади.

Халқаро амалиётда ҳам манфаатлар тўқнашуви коррупциянинг ўзи сифатида эмас, балки коррупция хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган омил сифатида баҳоланади. Шу боис уни ўз вақтида аниқлаш, декларация қилиш ва бартараф этиш энг самарали профилактик чоралардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган фармон ва қарорларида давлат органларида комплаенс-назорат тизимларини кучайтириш, манфаатлар тўқнашувини самарали бошқариш ва давлат хизматчиларининг ҳалоллик стандартларини юксалтириш устувор вазифалар сифатида белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида амалга оширилаётган мазкур ишлар, аввало, давлат хизматида очиқлик, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва уни бартараф этиш орқали давлат хизматчиларининг қарор қабул қилишдаги холислиги таъминланади, давлат органларига нисбатан жамоатчилик ишончи мустаҳкамланади ҳамда коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган омиллар бартараф этилади.

Ҳалоллик, шаффофлик ва қонун устуворлиги – самарали  давлат бошқарувининг энг муҳим мезонларидир. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш эса ушбу тамойилларни ҳаётга татбиқ этишнинг энг муҳим шартларидан бири бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу борада профилактикага асосланган, очиқ ва тизимли ёндашувни изчил амалга оширишда давом этади.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс

ва коррупсияга қарши ички назорат

бўйича ўринбосари                                                           М.Мирхамидов

 

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Дизайн-кодни жорий этишга ёндашув билдирилган фикрлар асосида қайта кўриб чиқилди: тадбиркорлар манфаатлари устувор аҳамиятга эга.
20.08.2026, 16:48
Дизайн-кодни жорий этишга ёндашув билдирилган фикр...

❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва...

Пойтахт раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жадвали аниқлаштирилди
20.08.2026, 16:01
Пойтахт раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жад...

Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг фуқароларни қаб...

Пойтахт ҳокимлигига мурожаатлар янги манзилда қабул қилина бошлади
20.08.2026, 11:30
Пойтахт ҳокимлигига мурожаатлар янги манзилда қабу...

Ҳар куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўнлаб фуқаролар ўз масаласи билан мурожаат қилади. 2026-йилнинг биринчи ярим йилида б...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди
20.08.2026, 11:12
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

▫️Сессияда пойтахтни 2030-йилгача ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республика...