- Тошкентдан гапирамиз
- 29.07.2026, 10:22
Тошкентда «Яшил тўлқин» тизимининг илк йўналиши ишга туширилди
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари Буюк ипак йўли кўчасининг «Тўра Бува» масжидидан Салом кўчасигача бўлган қисмидаги 13 та чорраҳада светофорларнинг ўзаро синхрон ишлашини ҳисоблаб чиқди ва тизимни созлади.
⏰ Эрталабки соатларда «Яшил тўлқин» шаҳар маркази томон, кечки вақтда эса қарама-қарши йўналишда ишлайди.
Светофорлар фаолиятининг синхронлаштирилиши натижасида ушбу йўл қисмидан ўтиш вақти сезиларли даражада қисқарди.
Жумладан, «Тўра Бува» масжидидан Салом кўчасигача бўлган йўналишда ўртача ҳаракатланиш вақти 8,5 дақиқадан 6 дақиқагача, яъни 29 фоизга қисқарди.
Қарама-қарши йўналишда — Салом кўчасидан «Тўра Бува» масжидигача — ҳаракатланиш вақти 10 дақиқадан 8 дақиқагача, яъни 20 фоизга камайди.
📊 «Яшил тўлқин» тизимининг самарали ишлаши учун ҳайдовчилардан Йўл ҳаракати қоидалари ва белгиланган тезлик меъёрларига риоя этиш талаб этилади.
Мазкур йўл қисмида соатига 40–60 километр тезликда ҳаракатланганда чорраҳалардан светофорнинг қизил чироғида деярли тўхтамасдан ўтиш мумкин.
Айни пайтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари ақлли светофорлар ўрнатилган Тошкент шаҳрининг бошқа кўчаларида ҳам «Яшил тўлқин» тизимини жорий этиш бўйича ҳисоб-китоб ва лойиҳалаш ишларини олиб бормоқда.

2026-йил 28-июлда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари Алишер Дусмухаме...

Айни кунларда автомобиль ва эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 нафардан ортиқ афғонистонлик тадбиркорд...

Сессияда депутатлар, кун тартибидаги:✅ Мирзо Улуғбек туманида 2026-йил ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва 2026-йил...

⚡️ Бугун Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А.А. Бахрамов томонидан тумандаги «Бирлик» маҳалласига ташриф амалг...