Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент ҳокимиятида Ascend Solution билан рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

2026-йил 28-июлда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари Алишер Дусмухамедовнинг Ascend Solution компанияси президенти ва бош ижрочи директори Али Солеҳ бошчилигидаги Саудия Арабистони делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда таълим, қурилиш, иқтисодиёт, коммунал хизматлар, бозорлар ва автотураргоҳларни ягона ахборот платформаларидан фойдаланган ҳолда рақамлаштириш бўйича 20 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилди.

«Қулай муҳит» лойиҳаси доирасида шаҳар муаммоларини тезкор аниқлаш ва уларни бартараф этишни назорат қилиш механизми яратилмоқда. Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида вазият марказлари аллақачон ишлаб турибди. Қолган ўнта туман марказларини Марказий вазият марказига улаш режалаштирилган.

Шунингдек, мактабларни сунъий интеллект асосидаги видеокузатув тизимлари ва турникетлар билан жиҳозлаш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қурилиш объектларида назорат тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ascend Solution вакиллари компаниянинг соғлиқни сақлаш, шаҳар ва транспорт бошқаруви, активлар ва таъминот занжирларини бошқариш соҳаларидаги тажрибасини тақдим этдилар. Компания Саудия Арабистонида 30 дан ортиқ бошқарув марказларини яратишда иштирок этган.

Делегация Тошкентда ахборот тизимлари, видеокузатув, ГИС, IoT-қурилмалар, транспорт, коммунал хизматлар маълумотлари ва фуқаролар мурожаатларини бирлаштирувчи Интеграциялашган шаҳар бошқаруви марказини яратишни таклиф қилди.

Марказ катта маълумотлар, сунъий интеллект, машина ўрганиш ва видеоаналитикадан фойдаланган ҳолда шаҳар жараёнларини реал вақт режимида кузатиш, муаммоларни аниқлаш, уларни масъул ташкилотларга йўналтириш ва ижрони назорат қилиш имконини беради.

Учрашув якунида томонлар таклиф этилган ечимларни Тошкентнинг рақамлаштириш лойиҳалари билан интеграциялашни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Бугун Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўтади
28.10.2026, 11:49
Бугун Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўт...

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти томонидан фуқаролар қабули ўтказилади.🔹 11:30Шахноза Султан...

🚚Сув пуркаш ишлари: чанг кўтарилиши камайиб, намлик ошмоқда
28.10.2026, 09:16
🚚Сув пуркаш ишлари: чанг кўтарилиши камайиб, намл...

▫️Тошкент кўчаларида қарийб 100 та махсус техника ёрдамида сув пуркаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл қопламасини мунтазам н...

Спорт ва дам олиш учун янада кўпроқ имкониятлар: Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
27.10.2026, 15:04
Спорт ва дам олиш учун янада кўпроқ имкониятлар: Т...

🏓🏟️Тошкент шаҳрининг маҳаллаларида кўкаламзорлаштириш, спорт ва болалар майдончаларини қуриш, хиёбонлар ташкил этиш ҳа...

Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишининг навбатдаги босқичи: Тошкентнинг учта кўчасида махсус йўлаклар барпо этиш ишлари бошланди
27.10.2026, 10:00
Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишини...

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТМ) маълумотларига кўра, пойтахтнинг учта кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида ...