Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Спорт ва дам олиш учун янада кўпроқ имкониятлар: Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

🏓🏟️Тошкент шаҳрининг маҳаллаларида кўкаламзорлаштириш, спорт ва болалар майдончаларини қуриш, хиёбонлар ташкил этиш ҳамда пиёдалар йўлакларини яхшилаш бўйича қатор ишлар бажарилди ва бу ишлар тизимли давом этмоқда. Улардан бир нечтасига тўхталамиз:

📍Мирзо Улуғбек туманидаги «Боғимайдон» маҳалласида 48 минг квадрат метр яшил ҳудуд барпо этилди. Шунингдек, 2 та стадион, 9 та спорт майдончаси, 20 та болалар ўйин майдончаси ва 2 та хиёбон ташкил қилинди. Қарийб 6,9 минг квадрат метр пиёдалар йўлаклари таъмирланди.

📍Яшнобод туманидаги «Уйсозлар» маҳалласида 32,5 минг квадрат метр майдон кўкаламзорлаштирилди. Аҳоли фойдаланиши учун 4 та стадион, 9 та спорт ва 19 та болалар ўйин майдончаси қурилди. Бундан ташқари, 9 124 квадрат метр пиёдалар йўлаклари таъмирланди.

📍Чилонзор туманидаги «Ботирма» маҳалласида 2 та стадион, 15 та спорт ва 17 та болалар майдончаси барпо этилди. Қарийб 6,8 минг квадрат метр яшил ҳудуд ташкил этилиб, 5 707 квадрат метр пиёдалар йўлаклари таъмирланди.

📍Юнусобод туманидаги «Катта Ҳасанбой» маҳалласида 2 та стадион, спорт ва болалар майдончалари ҳамда хиёбон ташкил этилди. Пиёдалар учун 6 720 квадрат метр йўлак таъмирланиб, велосипедчилар учун 1 600 квадрат метр йўлак қурилди.

▫️Амалга оширилган ишлар натижасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса, болалар ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши, оилавий дам олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун янги имкониятлар яратилди.

✔️Ушбу ишлар пойтахтимизнинг барча туманларини қамраб олиб, ҳар бир маҳаллада босқичма-босқич амалга оширилади. Мақсадимиз — Тошкентнинг ҳар бир турар жой мавзесида ёшидан қатъи назар, энг жажжи шаҳарликлардан тортиб кекса авлод вакилларигача бўлган барча аҳоли учун, уларнинг талаб ва кундалик эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, қулай, хавфсиз ҳамда тўсиқсиз муҳит яратишдир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишининг навбатдаги босқичи: Тошкентнинг учта кўчасида махсус йўлаклар барпо этиш ишлари бошланди
27.10.2026, 10:00
Жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар қурилишини...

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТМ) маълумотларига кўра, пойтахтнинг учта кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида ...

Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
27.10.2026, 09:38
Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

Тошкентдаги экологик вазият — кунлик назоратда
27.10.2026, 09:36
Тошкентдаги экологик вазият — кунлик назоратда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтдаги экологик вазиятни ҳар куни кузатиб борувчи ва масъул хизматлар ишини...

Бугун Халқ қабулхонасида шахсий қабул бўлиб ўтади
26.10.2026, 16:23
Бугун Халқ қабулхонасида шахсий қабул бўлиб ўтади

Соат 15:00 дан 17:00 гача фуқароларни Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари, Ра...