Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Афғонистонлик тадбиркорлар Тошкентда автомобиль ва эҳтиёт қисмлари савдоси имкониятлари билан танишмоқда

Айни кунларда автомобиль ва эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 нафардан ортиқ афғонистонлик тадбиркордан иборат делегация Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Бугунги ташриф дастурнинг биринчи қисмида меҳмонлар Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори, «Tashkent INDEX» савдо мажмуаси ҳамда «Banner Print» МЧЖ корхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти, савдо инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими ҳамда автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар олди-сотдиси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Учрашувлар давомида делегация аъзоларига пойтахтимизда автомобиль ва унинг эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ташриф дастури давомида қатор учрашувлар ўтказиш, икки давлат тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Афғонистонлик тадбиркорлар делегациясига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
11.09.2026, 17:31
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
11.09.2026, 10:07
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шах...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
11.09.2026, 09:24
Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт берилди
10.09.2026, 16:22
«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт ...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...