- Тошкентдан гапирамиз
- 18.09.2026, 10:42
Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим
▫️Бугун, пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ёшлар ва ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Шахзод Набиев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бобур Мирзаев, шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
💬Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим кредити олиш ҳамда бошқа долзарб масалаларга оид мурожаат ва таклифлари тингланди.
🟢Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Айрим масалалар эса мулоқот давомида жойида ҳал этилди.
Бу каби очиқ мулоқотлар ёшларни ўйлантираётган масалаларни бевосита ўрганиш, уларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларга амалий ечим топишга хизмат қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида Сергели туманидаги мактабларда ишга туширилган «SI Давомат» тизими тақди...

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...

👍 Янгиҳаёт туманидаги 331-сонли умумтаълим мактабида «Жамиятда сақланиб қолаётган оилавий стереотипларни бартараф этишн...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...