Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

15-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ҳамда жамоат транспорти ҳаракати доимий мониторинг қилинмоқда.

📊 15-сентябр куни пойтахт йўлларида 1 478 562 та транспорт воситаси ҳаракатланди.
Куннинг тиғиз вақтида пойтахт йўлларида ҳаракатланган транспорт воситалари сони:
— эрталаб соат 07:00 ва 08:00 оралиғида 307 944 тага;
— кечки соат 17:00 ва 18:00 оралиғида 326 914 тага етди.

🚌 Жамоат транспорти ҳаракати
15-сентябр куни 1 675 та автобуслар орқали 170 та йўналиш бўйича 22 174 та қатновда 1 525 311 нафар йўловчи манзилига етказилди.
Тошкент метрополитени орқали 1 160 612 нафар йўловчи ташилди.
Энг юқори йўловчи оқими Чинор, Сергели, Чоштепа, Олмазор, Чилонзор, Буюк ипак йўли, Дўстлик ва Беруний метро бекатларида кузатилди.

🚦 Тирбандлик ҳолати
Вазиятлар маркази мониторинги давомида куннинг тиғиз вақтида:
Эрталаб 08:00 ва 09:00 оралиғида:
— 9 та чорраҳада (Нурафшон-Беруний, КҲАЙ-Сағбон, М.Улуғбек-Т.Малик, Чилонзор-Чўпонота, Фурқат-И.Каримов, Самарқанд Дарвоза-Қоратош, КҲАЙ-Хонобод, Маҳржон-Сариқўл, Муқимий-Бобур) тирбандлик даражаси 7 балга етган.
Кечки 18:00 ва 19:00 оралиғида:
— 10 та чорраҳада (Себзор, П.Маҳмуд, Сақичмон, Нурафшон-Беруний, Самарқанд Дарвоза-Қоратош, Меҳржон-Сариқўл, Паркент-М.Улуғбек, Сағбон, Истиқбол, Чўпонота) тирбандлик даражаси 7 балга етган.

Ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан аввал ҳаракат йўналишини режалаштириш, куннинг тиғиз вақтларида мазкур чорраҳалардаги транспорт юкламасини инобатга олиш ҳамда зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Кўрилган тезкор чоралар
Тирбандлик кузатилган нуқталарда транспорт оқимини барқарорлаштириш мақсадида светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилиб, зарур йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилди. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун зарур чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинди.

🏗 Таъмирлаш ишлари
Коммунал ташкилотлар томонидан 15 та кўчада қуйидаги ташкилотлар томонидан таъмирлаш-тиклаш ва режадаги ишлар амалга оширилмоқда:

VEOLIA ENERGY TASHKENT МЧЖ ХК
Муқимий кўчаси
Оҳанграбо кўчаси
Бешариқ кўчаси
Гулнора 1-тор кўчаси
Қорасув кўчаси
А. Темур шох кўчаси
Муҳаммад Юсуф кўчаси
Мирзо Улуғбек кўчаси
Қатортол 1-тор кўчаси
Оққўрғон кўчаси

ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ АЖ
Асрлар садоси кўчаси

ТОШКЕНТ ШАҲАР СУВ ТАЪМИНОТИ АЖ
Лабзак кўчаси
Султонали Машҳадий кўчаси
Бирлашган кўчаси

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ МЧЖ
Восит Воҳидов кўчаси

Ишлар давомида транспортлар ҳаракат оқимига қисман таъсир кўрсатувчи ишлар олиб борилиши, зарурат туғилган ҳолларда қатнов қисмидаги айрим ҳаракат тасмалари ёпилиши мумкин.
Ҳайдовчилардан мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш, зарур ҳолларда эса муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳайдовчилардан пиёдалар йўлаклари ва уларнинг олдида транспорт воситаларини тўхтатмаслик, пиёдаларга белгиланган ўтиш жойларида йўл бериш, автобус бекатлари ҳудудини банд қилмаслик, жамоат транспорти учун ажратилган «А» тасмасида ҳаракатланмаслик ҳамда бекатларга кириб-чиқаётган автобуслар ҳаракатига халақит бермаслик сўралади.

Пойтахт йўлларидаги транспорт оқими Вазиятлар маркази томонидан реал вақтда назорат қилиб борилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда янги кутубхона очилди
16.09.2026, 16:20
Тошкентда янги кутубхона очилди

📚Тошкентда китоб мутолааси учун янги маскан пайдо бўлди. Аммо бу оддий кутубхона эмас — уч қаватли, мингlab китоблар жа...

Тошкентга 15 та чиқинди ташувчи электротехника келтирилди
16.09.2026, 11:56
Тошкентга 15 та чиқинди ташувчи электротехника кел...

🚛 Тошкент кўчаларида энди чиқиндиларни ташишга 15 та замонавий, тўлиқ электр қувватида ҳаракатланувчи махсус техника ха...

Ёғингарчилик мавсумига тайёргарлик – доимий назоратда
16.09.2026, 10:33
Ёғингарчилик мавсумига тайёргарлик – доимий назора...

👉 Ёғингарчилик кунларида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш, аввало, муаммоларни олдиндан аниқлаш...

Расмий муносабат
16.09.2026, 10:22
Расмий муносабат

«Мирзакалон Исмоилий» маҳалласидаги 1А, 2, 3, 5 ва 7-сонли кўп квартирali уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган хонадо...