- Тошкентдан гапирамиз
- 08.05.2026, 10:21
Мирободда «Обод маҳалла» дастури доирасида яна бир манзилда кенг кўламли янгиланиш ишлари бошланди.
Бугун туманимиздаги «Фурқат» маҳалласи ҳудудида ободонлаштириш ва ҳашар ишларига старт берилди.
«Обод маҳалла» дастури бошланиши олдидан туман ҳокими Анвар Сайфутдинов бошчилигида саф йиғини ўтказилди. Унда амалга ошириладиган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, ҳар бир соҳадаги масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Туман ҳокими маҳалладаги ҳар бир ўзгариш аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлаб, барча ишлар сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши шартлигини қайд этди.
«Обод маҳалла» дастури доирасида ҳудудда қатор муҳим ишлар амалга оширилади. Жумладан:
🔴 замонавий пиёдалар йўлакларини барпо этиш; 🔴 газ қувурларини тартибга келтириш ва бўяш; 🔴 электр симларига ҳалақит бераётган ҳамда аҳоли хонадонлари деразаларига яқинлашиб қолган дарахт шохларини санитария тартибга келтириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, маҳаллада янги болалар майдончалари, воркаут комплекслари ва аҳоли дам олиши учун замонавий аллея барпо этилиши режалаштирилган.

📌 Танлов доирасида ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини намоён этиш, замонавий касбларга бўлган қизиқишини ошириш ҳа...

Дастур доирасида: Спорт мусобақалари ва тўгараклар; Китобхонлик, ижодий ва маънавий тадбирлар; IT, дастурлаш ва бошқа...

Азиз ота-оналар ва ўқувчилар!🧠 Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги 47 та умумтаълим муассасасида «Ёзги соғломлаштириш» м...

🏆 Тадбир давомида турли касб йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган, ўз билим ва маҳоратини намоён этган ёшлар му...