- Тошкентдан гапирамиз
- 29.04.2026, 10:38
🏆 Тошкентда «Аёллар спорт олимпиадаси»нинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида хотин-қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган «Аёллар спорт олимпиадаси»нинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир очилиш маросими билан бошланиб, унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султанова, Спорт бошқармаси вакиллари, ташкилотчилар ҳамда иштирокчилар қатнашди.
🏓 Мусобақалар давомида хотин-қизлар стол тенниси, шахмат, шашка ва енгил атлетика йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳар бир спорт тури бўйича баҳслар фаоллик ва юқори кайфиятда ўтди.
🔺 Беллашувлар якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланиб, улар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган хотин-қизлар эндиликда республика босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этади.

🗓️ 27–28-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Summer Fest 2026 ёзги фестивали ўтказилади.📍 Тадбир Шайхонтоҳур туманидаги Бунёд...

Мирзо Улуғбек тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ишсиз в...

Сергели туманидаги автомобиль бозори яқинида жойлашган ва 12 та автобус йўналиши ўтадиган бекатда воркаут майдончаси таш...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1155-сон Қонун коррупцияга қарши курашиш тизимини янада...