Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Шаҳар ёғингарчиликка тайёр

Қисқа вақт ичида кўп ва узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли, шаҳарнинг айрим ҳудудларида вақтинчалик сув тўпланишлари кузатилмоқда. Ёғингарчилик миқдори ўртача кўрсатгичлардан анча юқори бўлгани сабабли, ёмғир канализацияси ва оқова сув тизимларига жиддий юклама тушмоқда.

Барча тегишли шаҳар хизматлари кучайтирилган иш режимига ўтказилган бўлиб, кечаю кундуз фаолият кўрсатмоқда. Ёмғир қабул қилувчи қудуқлар, ариқ тармоқлари ва коллекторлар сув ўтишини қийинлаштирадиган чўкиндилар ва маиший чиқиндилардан тезкор тозаланмоқда. Махсус техникаси жалб этилган ҳолда, муаммоли ҳудудлар доимий назорат қилинмоқда, фуқароларнинг мурожаатлари биринчи навбатда кўриб чиқилмоқда.

Қўшимча равишда таъкидлаймизки, ёмғир канализация тизимининг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланиши сувнинг оқиб кетишини жиддий қийинлаштиради ва маҳаллий сув тўпланишларига сабаб бўлади. Аҳолидан ободонлаштириш қоидаларига риоя қилишларини ва чиқиндиларни сув оқаава каналларига ташламасликларини илтимос қиламиз.

Сув тўпланиши ёки бошқа фавқулодда вазиятлар аниқланган тақдирда қуйидаги манзилларга зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз: — «Халқ назорати» портали орқали; — ҳокимиятнинг расмий Telegram-ботига; — қуйидаги телефон рақамлари орқали: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, дарҳол тегишли хизматларга чора кўриш учун йўналтирилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланишдаги жойлар, уйга туташ ҳудуд, муҳандислик тармоқлари ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт
23.06.2026, 10:38
Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланиш...

Умумий жойларни ифлослантириш, уларга зарар етказиш, ўзбошимчалик билан қурилиш ёки ўзгартириш ишларини амалга ошириш, с...

Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда: «А» йўлакларига делиниаторлар ўрнатилмоқда
22.06.2026, 15:27
Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда...

Тошкентда автобуслар ҳаракати учун «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.Ma...

Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари арафасида Тошкентда футбол анжомлари сотиладиган савдо нуқталари иш бошлади.
22.06.2026, 10:19
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма...

👕 Бу ерда ўзингиз, пойтахт меҳмонлари учун ёки шунчаки тарихий футбол воқеаси ҳақида эсдалик сифатида терма жамоамиз фу...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai LinkWise Data Tech» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19.06.2026, 17:33
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai Link...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов, Тошкент ша...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия