- Тошкентдан гапирамиз
- 09.01.2026, 11:25
«Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» интернетда чоп этилди
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил охирида «Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, унда пойтахтимиз ҳудудидаги тарихий ва замонавий жой номлари илмий асосда жамланган.
Ушбу изоҳли луғат Тошкентнинг бой тарихий мероси ва замонавий қиёфасини акс эттиради ҳамда икки қисмдан иборат — «Тарихий Тошкент» ва «Замонавий Тошкент». Унда ариқлар ва каналлар, даҳа ва дарвозалар, туманлар, маҳаллалар, метро бекатлари, қабристон ва зиёратгоҳлар каби жой номларининг илмий ва халқона талқинлари келтирилган.
Хабар қиламизки, «Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» барча истаганлар учун интернетда юклаб олиш учун жойлаштирилди, китобни PDF форматида қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Китоб рус ва инглиз тилларига таржима қилингандан сўнг, улар ҳам интернетда чоп этилади.
Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив ҳужжат...

📌 Танлов доирасида ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини намоён этиш, замонавий касбларга бўлган қизиқишини ошириш ҳа...

Дастур доирасида: Спорт мусобақалари ва тўгараклар; Китобхонлик, ижодий ва маънавий тадбирлар; IT, дастурлаш ва бошқа...