- Тошкентдан гапирамиз
- 26.05.2026, 10:16
Бугун Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Унда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович, ҳудудий кенгаш аъзолари, туман ҳокимлари, ОАВ вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М. Мирхамидов иштирок этди.
🛡 Йиғилиш давомида Тошкент шаҳрида коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, «E-qaror» тизимидаги очиқлик масалалари, расмий ахборот ресурслари фаолияти, «Очиқлик индекси» кўрсаткичлари ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.
🧠 Шунингдек, очиқликни таъминлаш, давлат органлари фаолиятида шаффофликни кучайтириш ва аҳоли билан мулоқот механизмларини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

🔔 Бугун юртимизнинг барча мактабларида, хусусан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам «Сўнгги қўнғироқ» тадбир...

Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.Географик о...

📈 Музокаралар давомида томонлар Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда ...

📊 22-май ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 32 228 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида пойт...