- Тошкентдан гапирамиз
- 25.05.2026, 11:40
Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф доирасида «China Railway Construction Corporation» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди
📈 Музокаралар давомида томонлар Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда шаҳарсозлик ва экология соҳаларига замонавий ечимларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
🇺🇿 Тошкент шаҳар ҳокими компанияга реновация ҳудудларидаги лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, замонавий экологик стандартлар ва технологияларни қўллаган ҳолда қурилиш ва маиший чиқиндиларни қайта ишлайдиган ихтисослаштирилган полигон қуришда иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
🤔 Бундан ташқари, учрашувда пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар Тошкент шаҳрида замонавий пулли автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаларини, жумладан, узунлиги қарийб 100 километр бўлган ҳалқа пулли йўлини ҳамда келгуси йилларда қурилиши режалаштирилаётган янги халқаро аэропорт йўналишида шаҳарнинг марказий қисмидан ўтувчи янги пулли магистрал қурилишини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
🧠 Шунингдек, музокаралар доирасида «China Railway Construction Corporation» компаниясининг тажриба ва салоҳиятини жалб қилган ҳолда ижтимоий инфратузилма объектлари, жумладан, замонавий мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қуриш масалалари кўриб чиқилди.
🤔 Компания вакиллари тақдим этилган ташаббусларни ўрганишдан манфаатдор эканликларини билдириб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, дўстлик...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Истанбул шаҳри мерияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.📈Мулоқот давомида Тошкент ва Истанб...

⬆️ 23-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тиғиз вақтлардаги тирбандлик, таъмир...

Бугун Тошкент шаҳрида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга бағишланган шахсий қабулнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Тошке...