- Тошкентдан гапирамиз
- 25.09.2026, 09:41
Ечимга етакловучи мулоқот: фуқаролар қабулининг иккинчи куни
Бугун Тошкент шаҳрида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга бағишланган шахсий қабулнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Президент Администрацияси раҳбари қабулига киришни сўраган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди.
💬Қабул давомида 100 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. Улар фуқаролар ва уларнинг фарзандларини даволаш, уй-жой билан таъминлаш, субсидия ажратиш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.
▫️Ҳар бир мурожаат ортида инсон саломатлиги, оила фаровонлиги ва яқинларининг келажаги билан боғлиқ муайян ҳаётий вазият турибди. Шу сабабли ҳар бир масала фуқаронинг ҳолати, эҳтиёжи ва мавжуд имкониятлар ҳисобга олинган ҳолда индивидуал тартибда кўриб чиқилди.
✔️Бугун кўриб чиқилган мурожаатларнинг 75 % қабул давомидаёқ амалий ечим топди. Шу билан бирга, биринчи кун якунлари бўйича ишлар ҳам давом эттирилди: кеча ҳал этилган масалаларга қўшимча равишда, батафсил ўрганишни талаб қилган яна 10 та мурожаат бугун ижобий ҳал қилинди.
🤔Қўшимча ўрганиш ва идоралараро ҳамкорликни талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар берилиб, ижро муддатлари белгиланди. Барча мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва якуний ечимга етказилиши назоратга олинди.
💬Фуқароларни бевосита тинглаш, уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш ва зарур кўмакни ўз вақтида кўрсатиш давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган инсон манфаатларини таъминлаш сиёсатининг муҳим тамойилидир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, дўстлик...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Истанбул шаҳри мерияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.📈Мулоқот давомида Тошкент ва Истанб...

⬆️ 23-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тиғиз вақтлардаги тирбандлик, таъмир...
Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган 2 километрлик йўл қисмида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш м...