Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳаракатланиш вақти 22% га қисқарди: Тошкентнинг яна бир йўл қисмида «Яшил тўлқин» тизими ишга туширилди

Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган 2 километрлик йўл қисмида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари 9 та светофор объектининг иш режимини қайта созлаб, уларни эрталабки ва кечки транспорт оқимининг асосий йўналишларига мос равишда ўзаро синхронлаштирди.

«Яшил тўлқин» тизими транспорт оқимининг ўртача 45–55 км/соат тезликда ҳаракатланишига мослаб созланган:

— эрталаб — Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчаси томон;
— кечқурун — тескари йўналишда, Шота Руставели кўчасидан Фурқат кўчаси томон.

📊 Светофорлар синхронлаштирилгач, тиғиз вақтларда ушбу йўл қисмини босиб ўтиш вақти 9 дақиқадан 7 дақиқагача қисқарди.
Яъни ҳайдовчилар мазкур 2 километрлик йўлни аввалгидан қарийб 2 дақиқа тезроқ босиб ўтмоқда, умумий ҳаракатланиш вақти эса 22% га — бешдан бир қисмидан кўпроққа қисқарди.

Энг муҳими, бу натижага ҳаракат тезлигини ошириш ҳисобига эмас, балки кетма-кет жойлашган чорраҳалардаги светофорларни ўзаро мувофиқлаштириш орқали эришилди. Светофорлар шундай тартибда созланганки, транспорт оқими бир маромда ҳаракатланади, ортиқча тўхташлар, қайта-қайта тормозланиш ва тезланишлар камаяди.

Таққослаш учун: йўллар нисбатан эркин бўлган пайтда ушбу 2 километрлик қисм одатда 6–7 дақиқада босиб ўтилади. «Яшил тўлқин» созлангач эса ҳатто тиғиз соатларда ҳам бу кўрсаткич қарийб 7 дақиқани ташкил этмоқда.

Яъни эндиликда тиғиз вақтдаги ҳаракатланиш вақти йўл нисбатан бўш бўлган пайтдаги кўрсаткичга деярли тенглашди.

🚘 Шундай қилиб, атиги 2 километрлик йўл қисмидаги 9 та светофорни аниқ ва ўзаро уйғун тарзда созлаш тиғиз вақтларда ушбу йўлни босиб ўтишга сарфланадиган вақтни 22% га қисқартириш имконини берди.

Тошкент кўчаларидаги светофор объектлари ишини босқичма-босқич оптималлаштириш ва ўзаро синхронлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
ШАХСИЙ ҚАБУЛЛАР — МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЗАМИН ЯРАТМОҚДА
24.09.2026, 11:33
ШАХСИЙ ҚАБУЛЛАР — МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЗАМИН ЯРАТМОҚД...

📌 Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан белгиланган режа асосида «Халқ қабулхонаси»да фуқароларнинг шахси...

Тошкентда Kwangwoon университети филиалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
24.09.2026, 09:58
Тошкентда Kwangwoon университети филиалини ташкил ...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари А. Дусмухамедов ҳамда Ўзбекистон Республ...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди
23.09.2026, 17:15
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессиясида пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, шаҳар инфра...

21-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тирбандлик ҳолати, таъмирлаш ишлари, аниқланган қоидабузарликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари бўйича асосий кўрсаткичлар инфографикада жамланди.
23.09.2026, 15:17
21-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқим...

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Вазиятлар маркази томонидан йўллардаги ҳолат реал вақт режимида кузат...