Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлиги ва ҳомийлигида пойтахтимиз ҳудудидаги тарихий ва замонавий жой номларини илмий асосда жамлаган «Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

🔵 Тақдимот давомида тарих фанлари доктори, профессор Омонулло Бўриев ҳамда тарих фанлари доктори Хайрия Бўриева, шунингдек бошқа иштирокчилар томонидан мазкур нашрнинг илмий-амалий аҳамияти, топонимика соҳасидаги ўрни ва пойтахт жой номларини тизимли ўрганишдаги аҳамияти юзасидан маърузалар қилинди.

Мазкур изоҳли луғат Тошкент шаҳрининг бой тарихий мероси ва бугунги замонавий қиёфасини акс эттирган бўлиб, у икки қисмдан — «Тарихий Тошкент» ва «Замонавий Тошкент» бўлимларидан иборат. Унда ариқлар ва каналлар, даҳа ва дарвозалар, туманлар, маҳаллалар, метро бекатлари, қабристон ва зиёратгоҳлар каби жой номларининг илмий ва халқона талқинлари келтирилган.

🧑💻 Тақдимот якунида мазкур нашрни тайёрлашда хизмат қилган муҳаррир ва тузувчиларга Тошкент шаҳар ҳокими номидан ташаккурномалар топширилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
⚖️ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: ҲАЛОЛЛИК — ҲАР БИР ХОДИМНИНГ МАЖБУРИЯТИ
03.04.2026, 11:30
⚖️ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: ҲАЛОЛЛИК — ҲАР БИР ХОД...

💲 Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат била...

Расмий муносабат
02.04.2026, 11:35
Расмий муносабат

👉 Кеча ижтимоий тармоқда Яккасарой тумани ҳудудидаги ҚХЙда жойлашган автобус бекатида фаолият юритган савдо дўконлари б...

Тошкент йўл инфратузилмасини модернизация қилиш: 2026-йил 30-март якунлари бўйича ҳисобот
31.03.2026, 11:52
Тошкент йўл инфратузилмасини модернизация қилиш: 2...

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

♻️ 30-март — Халқаро чиқиндиларсиз кун
30.03.2026, 16:09
♻️ 30-март — Халқаро чиқиндиларсиз кун

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия