Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент йўл инфратузилмасини модернизация қилиш: 2026-йил 30-март якунлари бўйича ҳисобот

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:

🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғона йўли кўчасида 23 та светофор ўрнатилиб, ишга туширилди, 20 та таянч устунлари монтаж қилинди ва коммуникациялар учун 100 метр асфальт ётқизилди. ХАЙда 8 та светофордан иборат объект фойдаланишга топширилди, Махтумқули кўчасида эса янги конструкциялар учун асос (2 та анкер) тайёрланди.

🏗 Йўл қопламасини янгилаш — Асфальтлаш (4 162 м²): Марказий кўчалар: Нурафшон (750 м²), Бунёдкор (1 600 м²) ва ХАЙ (450 м²) — жами 2 800 м². Олмазор тумани: Шифокор массиви — 792 м². Юнусобод тумани: Анзор 5-кўчаси (350 м²) ва Ҳасанбой маҳалласи (220 м²) — жами 570 м².

🚜 Фрезалаш (3 280 м²): Марказий кўчалар: Нурафшон (1 000 м²), Бунёдкор (920 м²) ва ХАЙ (120 м²) — жами 2 040 м². Олмазор тумани: Шифокор массиви (780 м²) ва Қамарнисо кўчаси (310 м²) — жами 1 090 м². Миробод тумани: Авлиё ота кўчаси — 150 м².

🚶‍♂️ Пиёдалар хавфсизлиги: Буюк Ипак йўли кўчасида 500 погон метр янги пиёдалар йўлакчаси қурилди ва яна 100 метри таъмирланди. Шунингдек, Фарғона йўли ва Буюк Ипак йўли кўчаларидаги 10 та пиёдалар ўтиш жойи тартибга келтирилди.

📍 Йўл белгилари ва чизиқлари: 88 та янги йўл белгиси ўрнатилди. Энг кўп янгиланишлар Нукус (25), Махтумқули (21) ва Дўрмон йўли (17) кўчаларида амалга оширилди. Фурқат кўчасида эса йўл ҳаракатининг янги схемасини чизиш учун 130 м² майдондаги эски чизиқлар ўчирилди (демаркация).

🚏 Бекатлардаги қулайлик: Махтумқули кўчасида 2 та янги бекат конструкцияси монтаж қилинди. Ҳозирда бутун шаҳар бўйлаб жами 16 та бекатда (жумладан, ХАЙ, Осиё, Мирзо Улуғбек ва Истиқлол кўчаларида) ишлар давом этмоқда.

✨ Эстетика ва ёритиш: Фурқат, Бунёдкор ва Махтумқули кўчаларида 22 та кўча ёритиш устунлари янгиланиб, бўяш ишлари бажарилди.

🚀 ЙҲТЕМ — пойтахт йўлларида хавфсизлик ва қулайлик хизматида!

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари арафасида Тошкентда футбол анжомлари сотиладиган савдо нуқталари иш бошлади.
22.06.2026, 10:19
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма...

👕 Бу ерда ўзингиз, пойтахт меҳмонлари учун ёки шунчаки тарихий футбол воқеаси ҳақида эсдалик сифатида терма жамоамиз фу...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai LinkWise Data Tech» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19.06.2026, 17:33
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг «Shanghai Link...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов, Тошкент ша...

Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 187-сон умумтаълим мактабида ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
19.06.2026, 17:22
Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 187-сон умумтаълим ...

Тадбирда Тошкент шаҳридаги техникумлар иштирок этиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига касбий таълим муассасаларида яр...

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Муминов «Taka WS» (БАА), «SUEZ» (Франция) ва «Itochu» (Япония) компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
18.06.2026, 15:42
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасид...

📈 Мулоқот давомида Тошкент шаҳрида коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, оқова сув тизимлари қувватини ошириш, ша...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия