- Тошкентдан гапирамиз
- 30.03.2026, 16:09
♻️ 30-март — Халқаро чиқиндиларсиз кун
🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, масъулиятли истеъмолни кенгайтириш ҳамда қайта ишлаш маданиятини ривожлантиришга қаратилган. 2026-йилда ушбу сана доирасидаги глобал эътибор айнан озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш масаласига қаратилмоқда.
♻️ Мазкур масала Тошкент шаҳри учун ҳам ниҳоятда долзарб: 2025-йилда пойтахтда жами 1,1 миллион тонна чиқинди йиғиб олинган. Шаҳарда ҳар куни 320 та махсус техника ёрдамида 3 минг тоннага яқин чиқинди йиғилиб, олиб чиқилади.
🇺🇿 Тошкент шаҳар ҳокимлиги чиқиндилар билан ишлаш масаласига фақат коммунал хизмат вазифаси сифатида эмас, балки экология, замонавий шаҳар бошқаруви ва фуқаролик маданиятининг муҳим йўналиши сифатида қарайди. Шу мақсадда пойтахтда чиқиндиларни бошқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича «Тоза Пойтахт» тизими жорий этилган. Мазкур тизим орқали чиқинди ташувчи махсус техникалар ҳаракати, уларга бириктирилган ҳудудлар, давлат рақамлари ҳамда ҳар бир ҳудуд бўйича чиқинди олиб кетиш кунларини кузатиш имконияти яратилган.
🖥 Шунингдек, xalqnazorati.uz платформаси орқали аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар қабул қилиниб, тўғридан-тўғри масъулларга йўналтирилмоқда. Бу эса мурожаатларни кўриб чиқиш сифатини ошириш, муаммоларни бартараф этиш муддатини қисқартириш ва тизимнинг очиқлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
🔄 Қайта ишлаш йўналишида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Янгиҳаёт туманидаги «Profpack» корхонасида ҳар ой қарийб 2,5 минг тонна қоғоз чиқиндиси қайта ишланмоқда. Бундан ташқари, пластик чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва уларни қайта ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган махсус лойиҳалар ҳам кўриб чиқилмоқда.
🔺 Назорат ва жавобгарлик масаласи ҳам доимий эътиборда. Хусусан, ўтган 2025-йилда ўтказилган рейдлар давомида пойтахтда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 2 миллиард сўмдан ортиқ жарималар қўлланилган.
➡️ Бугунги сана яна бир муҳим ҳақиқатни эслатади: чиқинди муаммоси фақат уни олиб чиқиш билан ҳал бўлмайди. Айниқса, 2026-йилги глобал мавзудан келиб чиқиб, озиқ-овқат исрофига йўл қўймаслик, саралаш маданиятини кенгайтириш, атроф-муҳит тозалигига масъулият билан муносабатда бўлиш ва тизим ходимлари меҳнатини ҳурмат қилиш ҳар биримизнинг кундалик одатимизга айланиши лозим.

Аввал хабар берганимиздек, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КХАЙ) Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида — Кўз микрожар...

Бунинг учун 204,7 млрд сўм маблағ ажратилди.Шундан: — 112 та лойиҳа — қурилиш ишлари — 54 та лойиҳа — харид йўналишида...

🚦 Ақлли светофорлар:Бобур кўчасида 4 та объектда светофор таянч устунлари учун 25 та анкер блок ўрнатилди. Себзор кўча...
