Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

2026-йил 25-март. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази

🚦 Ақлли светофорлар:

Бобур кўчасида 4 та объектда светофор таянч устунлари учун 25 та анкер блок ўрнатилди. Себзор кўчасида 1 та объектда 10 та таянч устуни ўрнатилиб, 32 та светофор ишга туширилди. KXAY кўчасида 30 та светофор ўрнатилиб ишга туширилди, шунингдек 2 та объектда таянч устунлари учун 4 та анкер блок ўрнатилди. Маҳтумқули кўчасида 2 та объектда таянч устунлари учун 28 та анкер блок ўрнатилди. Аҳмад Дониш кўчасида 1 та объектда 59 метр пластик қувур ётқизилди ва 1 та объектда 10 та таянч устуни ўрнатилди. Нурафшон йўналишида 1 та объектда кабель учун 15 метр траншея қазилди ҳамда 1 та объектда 10 та анкер блок ўрнатилди.

🛣 Жорий таъмирлаш ишлари: Бугун 2 220 квадрат метр майдонда фрезалаш ишлари бажарилди. Жумладан, Олмазор туманида 200 квадрат метр, шунингдек Марказий кўчалар бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларда 2 020 квадрат метр фрезалаш амалга оширилди.

Шунингдек, 8 720 квадрат метр майдонда асфальтлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Миробод туманида 2 150 квадрат метр, Яшнобод туманида 1 926 квадрат метр, Юнусобод туманида 1 114 квадрат метр, шунингдек Марказий кўчалар бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларда 3 530 квадрат метр асфальт ётқизилди.

🚧 Йўл чизиқлари ва белгилари: Себзор кўчасида 1 200 метр, Меҳр кўчасида 700 метр йўл ётиқ чизиқлари чизилди. Жами 1 900 метр чизиқ тунги соат 00:00 дан 06:00 гача янгиланди.

Шунингдек, 87 та янги йўл белгиси ўрнатилди.

🚏 Бекатларни янгилаш: Буюк ипак йўли кўчасида 1 та, Бобур кўчасида 1 та, Бунёдкор кўчасида 4 та ва Себзор кўчасида 1 та бекат конструкцияси ўрнатилди. Шунингдек, 2 та перрон қурилди.

Айни пайтда Буюк ипак йўли кўчасида 6 та, Маҳтумқули кўчасида 3 та, Осиё кўчасида 1 та, Мирзо Улуғбек кўчасида 2 та, Истиқбол кўчасида 2 та ва KXAY кўчасида 1 та — жами 15 та бекатни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
25.03.2026, 16:54

Тошкент шаҳри туманларини ривожлантириш тизимида янгича ёндашув
25.03.2026, 10:49
Тошкент шаҳри туманларини ривожлантириш тизимида я...

🔺Пойтахтда туманларни ривожлантиришнинг иқтисодий ва молиявий режалаштириш ҳамда натижадорликка асосланган бошқарув там...

❗️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 21-сессияси 26-март куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.
24.03.2026, 11:43
❗️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навба...

🏛 Тошкент шаҳар Кенгашининг мазкур сессияси кун тартибига киритилган: 🔺 2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида ге...

📢 ЭЪЛОН
24.03.2026, 10:16
📢 ЭЪЛОН

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026-йил 23-мартдан 7-апрелга қ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия