- Тошкентдан гапирамиз
- 24.03.2026, 11:43
❗️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 21-сессияси 26-март куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.
🏛 Тошкент шаҳар Кенгашининг мазкур сессияси кун тартибига киритилган: 🔺 2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини 2026-йилда амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш ҳақида; 🔺 Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини, хусусан «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ижроси таъминланиши ҳолатини ўрганиш ва натижаларини муҳокама қилиш; 🔺 Тошкент шаҳар Спорт бошқармаси томонидан 2025-йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2026-йилдаги устувор вазифалари тўғрисида; 🔺 Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2025-йил давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2026-йилдаги устувор режалари тўғрисида; 🔺 Тошкент шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўллар, йўлаклар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектлари, шунингдек, муҳандислик-коммуникация ва алоқа тармоқларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилишга рухсатнома бериш тартиби ва тўлов миқдорини тасдиқлаш тўғрисида; 🔺 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) минтақавий вакилининг ҳудудда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисидаги маърузасини эшитиш тўғрисида; 🔺 Тошкент шаҳрида оқар сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида; 🔺 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан 2026-йилнинг I чораги давомида ўз фаолияти юзасидан сайловчилар олдида ахборот беришнинг режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисида; 🔺 Тошкент шаҳрида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида; 🔺 Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026-йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги ва бошқа масалалар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари депутатлар томонидан сессияда кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026-йил 23-мартдан 7-апрелга қ...

🚌 Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва аҳолининг транспортга бўлган талабини қондириш ҳа...

Бу йилги байрам нафақат анъаналар, балки кутилмаган сюрпризлар, ўзгача кайфият ва унутмас лаҳзалар билан ёдингизда қолад...

Мирзо Улуғбек тумани. Туман ободонлаштириш ходимлари томонидан ҳудудлардаги йўллар ва ариқлар чиқиндилардан тозаланиб, т...