Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

🅰Экологик рейдлар: Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида текширувлар ўтказмоқда.

📍Маълумки, совуқ тушиши билан Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашади. Бу асосан Тошкент шаҳри ва пойтахтга бевосита яқин жойлашган Тошкент вилояти ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари фаолияти туфайли юз беради.

🛡Шу муносабат билан Республика Бош прокурори ўринбосари Ш. Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ экология хизмати, ҳокимлик, санитария хизмати ва ФВВ вакиллари иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, жумладан Зангиота туманида экологик рейдлар ўтказиб, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини текширмоқда.

🇺🇿Та’кидлаш жоизки, ўтган йили ҳам Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шундай тадбирлар ўтказилиб, пойтахт ҳудудида жойлашган бир қатор иссиқхона хўжаликларининг ноқонуний фаолияти тўхтатилган эди.

💭Рейдлар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш, экологик ва санитария меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, қоидабузарларга нисбатан чоралар кўриш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳамда пойтахт ва Тошкент вилоятида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда Summer Fest 2026 бўлиб ўтади
26.06.2026, 15:13
Тошкентда Summer Fest 2026 бўлиб ўтади

🗓️ 27–28-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Summer Fest 2026 ёзги фестивали ўтказилади.📍 Тадбир Шайхонтоҳур туманидаги Бунёд...

Юзлаб вакансиялар — барчаси бир жойда!
26.06.2026, 10:35
Юзлаб вакансиялар — барчаси бир жойда!

Мирзо Улуғбек тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ишсиз в...

Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди
25.06.2026, 10:47
Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди

Сергели туманидаги автомобиль бозори яқинида жойлашган ва 12 та автобус йўналиши ўтадиган бекатда воркаут майдончаси таш...

Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механизмлар
24.06.2026, 17:32
Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механ...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1155-сон Қонун коррупцияга қарши курашиш тизимини янада...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия