- Тошкентдан гапирамиз
- 23.10.2025, 10:41
Автотранспорт воситаларида реклама жойлаштириш — фақат рухсатнома асосида!
🪧Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама жойлаштириш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорлари билан тартибга солинади.
🔵Мазкур ҳуқуқ меъёрларига кўра, автомобилга реклама ўрнатиш учун рухсатнома (реклама жойининг паспорти) олиш мажбурийдир.
🖥 Бугунги кунда ушбу хизматдан қулай тарзда мй.гов.уз ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн равишда фойдаланиш мумкин.
🖥 Хизматдан фойдаланиш учун мй.гов.уз порталига кирган ҳолда "Автотранспорт воситаси учун реклама жойи паспортини расмийлаштириш" бўлимини танланг ва сўралган ма’лумотларни киритинг. Ариза 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
❕ Муҳим эслатма:
Реклама мазмуни “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мос бўлиши, ё‘л ҳаракати хавфсизлигига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда давлат тилида тақдим этилиши лозим.
📝 Реклама жойи паспорти тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосаси олингач, йиллик йиғим тўланиши орқали расмийлаштирилади.
❗️Есда тутинг! Рухсатномасиз реклама жойлаштириш қонун бузилиши ҳисобланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига кўра малакаланади.

Пойтахт ҳокимияти ҳузуридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази транспорт инфратузилмасини рақамлаштириш ҳамда шаҳардаги...

📈 Boston Consulting Group томонидан эълон қилинган тадқиқотда Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторида қ...

➡️ V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бектемир тумани ҳокими Н. Абдураҳмонов Малайзиянинг «Spora Global Sdn B...
➡️ Биринчи босқичда аҳолини, ташаббускор гуруҳларни ва лойиҳа тарафдорларини унинг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, ...