- Тошкентдан гапирамиз
- 28.09.2026, 10:02
Тошкентда Қозоғистон делегацияси билан аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вице-вазири Бауржан Омарбеков бошчилигидаги делегация билан учрашди.
📈Учрашув давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
↗️Хусусан, маҳалла даражасида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш ҳамда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ролини кучайтириш бўйича тажриба алмашилди.
▫️Қозоғистон делегацияси вакилларига Тошкентда маҳалла тизими орқали аҳоли билан манзилли ишлаш, янги иш ўринларини яратиш, оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва кичик бизнесни ривожлантириш борасидаги ёндашувлар ҳақида маълумот берилди.
✔️Мулоқот якунида томонлар аҳоли фаровонлигини ошириш, бандлик ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларида тажриба алмашишни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар.

Мурожаатларнинг аксарияти ташқи реклама жойлари паспортларини расмийлаштириш ҳамда ишга жойлашиш масалаларига тааллуқли ...

АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳридаги Тошкент боғида ватандошларимиз ва америкалик дўстлар бир ёқadan бош чиқариб, ҳаш...

22–25-сентябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «ICTWEEK Uzbekistan – 2026» халқаро ҳафталиги доирасида пойтахтда рақа...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, дўстлик...