Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

ICTWEEK Uzbekistan – 2026: Тошкент рақамли бошқарув бўйича янги ҳамкорликларни кенгайтирмоқда

22–25-сентябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «ICTWEEK Uzbekistan – 2026» халқаро ҳафталиги доирасида пойтахтда рақамли бошқарувни такомиллаштириш, замонавий технологик ечимларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти кўргазмада 15 дан ортиқ рақамли бошқарув ечимларини тақдим этди. Улар таълим, инвестициялар, реновация, коммунал хизматлар, автотураргоҳлар, ободонлаштириш, туризм ва солиқ тушумлари каби йўналишларни қамраб олиб, сунъий интеллект, рақамли мониторинг ва маълумотларга асосланган бошқарув технологияларига таянган.

📊 Ҳафталик доирасида AHA, UNV, Hikvision, Showmac, eSIX, Cogniser ва Delta компаниялари вакиллари ҳамда хорижий экспертлар билан музокаралар ўтказилди. Учрашувларда таълимни рақамлаштириш, Smart City технологиялари, видеокўзатув ва шаҳар хавфсизлиги, сунъий интеллект асосидаги мониторинг, телекоммуникация инфратузилмаси ҳамда замонавий маълумотларни қайта ишлаш марказларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

🤝Музокаралар якунида учта муҳим йўналиш бўйича амалий келишувларга эришилди.

▫️Биринчидан, «Promobility» МЧЖ билан Тошкентдаги пулли автотураргоҳларни ягона ахборот тизими орқали бошқариш, онлайн мониторинг ва тўловларни автоматлаштиришга мўлжалланган «Тошкент Автотураргоҳлар SI» дастурий модулидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик келишувлари расмийлаштирилди.

▫️Иккинчидан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси билан ёнғин хавфининг олдини олиш, хавфи юқори объектларни таҳлил қилиш ва мониторинг қилишга мўлжалланган дастурий тизимни биргаликда жорий этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.

▫️Учинчидан, «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК билан бозорлардаги расталар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотураргоҳларни назорат ва мониторинг қилишга мўлжалланган рақамли ечимни амалиётга татбиқ этиш бўйича келишувга эришилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари Алишер Дусмухамедов бошчилигида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
28.09.2026, 18:04
Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини ...

Мурожаатларнинг аксарияти ташқи реклама жойлари паспортларини расмийлаштириш ҳамда ишга жойлашиш масалаларига тааллуқли ...

Ҳашар — ўзбекни АҚШда ҳам бирлаштирадиган қадрият
28.09.2026, 17:22
Ҳашар — ўзбекни АҚШда ҳам бирлаштирадиган қадрият

АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳридаги Тошкент боғида ватандошларимиз ва америкалик дўстлар бир ёқadan бош чиқариб, ҳаш...

Тошкентда Қозоғистон делегацияси билан аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди
28.09.2026, 10:02
Тошкентда Қозоғистон делегацияси билан аҳоли бандл...

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вице-вазири Бауржан Омарб...

МИЛЛАТЛАРАРО ВА КОНФЕССИЯЛАРАРО ТОТУВЛИК — ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
25.09.2026, 17:38
МИЛЛАТЛАРАРО ВА КОНФЕССИЯЛАРАРО ТОТУВЛИК — ТАРАҚҚИ...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, дўстлик...