Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда 90 кун ичида нималар ўзгарди?

«Долзарб 90 кун» дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

📊 3 ой ичида (1-мартдан 1-июнгача) қуйидаги натижаларга эришилди:

— Шаҳарнинг 271 та йирик чорраҳаси ва пиёдалар ўтиш жойларида янгилаш ишлари амалга оширилди, уларда 3 946 та «ақлли» светофор қурилмалари ишга туширилди;

— Транспорт оқими юқори бўлган кўчалар таҳлил қилиниб, 264 километрдан ортиқ йўлларда ҳаракатни ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди;

— 220 дан ортиқ автобус бекатлари замонавий кўринишда янгидан қурилди ва реконструкция қилинди. Янги бекатлар қулай ўриндиқлар, видеокузатув тизимлари, электрон таблолар, «SOS» тугмалари ва бошқа замонавий ечимлар билан жиҳозланмоқда;

— Бекат ҳудудлари кенгайтирилиб, йўловчилар учун янада қулай шароит яратилди. Янги перронлар автобус эшиги баландлигига мос ҳолда қурилаётгани сабабли йўловчилар автобусга деярли бир қадам билан чиқиб-тушиш имкониятига эга бўлмоқда;

— Аввал светофор билан ҳимояланмаган қатор пиёдалар ўтиш жойларида янги светофор объектлари ўрнатилиб, пиёдалар хавфсизлик даражаси оширилди;

— 3 754 та янги йўл белгиси ўрнатилди ҳамда 174 километр йўл чизиқлари замонавий технологиялар асосида янгидан чизилди;

Қисқа муддат ичида қарийб 720 минг квадрат метрга яқин йўл қопламаси таъмирланиб, сўнгги йиллардаги энг йирик йўл-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

📈 Натижада:

✅ Ҳар соатда ўртача 160 минг нафардан ортиқ пиёданинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда; ✅ Транспорт воситаларининг йўлда сарфлайдиган ҳаракат вақти қисқармоқда; ✅ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат транспортидан фойдаланиш қулайлиги янги босқичга олиб чиқилмоқда.

🚀 Эришилган натижалар — катта ўзгаришларнинг дастлабки босқичи, холос. Транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва жамоат транспорти жозибадорлигини кучайтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда SUMMER FEST бошланди
05.06.2026, 17:20
Тошкентда SUMMER FEST бошланди

🎶 Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрида ёзги SUMMER FEST тадбирининг биринчи куни старт олди.📍 5–7 июнь кунлари Тарас Шевче...

Чилонзор туманидаги саноат корхоналари фаолияти ўрганилди
04.06.2026, 11:13
Чилонзор туманидаги саноат корхоналари фаолияти ўр...

Президентимиз томонидан «2026 йил I ярим йиллик ва йил якунлари бўйича иқтисодий барқарорликни таъминлаш юзасидан устуво...

Учрашувнинг навбатдаги манзилида Бўзсув канали қирғоғида амалга оширилиши режалаштирилган йирик экологик лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилди.
03.06.2026, 12:12
Учрашувнинг навбатдаги манзилида Бўзсув канали қир...

🔠 Лойиҳа ҳақида мутасаддилар маълумот берар экан, унинг асосий тамойили мавжуд табиий муҳитни сақлаб қолиш экани алоҳид...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси Хитойнинг 20 дан ортиқ йирик компанияси раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ўтказди
03.06.2026, 10:22
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаг...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси қурилиш, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва ижти...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия