Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси Хитойнинг 20 дан ортиқ йирик компанияси раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ўтказди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси қурилиш, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий объектларни бошқариш соҳаларида фаолият юритувчи Хитойнинг 20 дан ортиқ йирик компанияси раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ўтказди.

📈 Тадбир давомида Хитой компаниялари ўз портфелларини тақдим этиб, инфратузилма қурилиши, саноат ишлаб чиқариши, туризм соҳасини ривожлантириш, шунингдек, замонавий ижтимоий объектларни бошқариш борасидаги халқаро лойиҳалари ва иш тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар.

🧠 Форум қатнашчилари учун Тошкент шаҳрининг инвестициявий салоҳияти, истиқболли инфратузилмавий ва сармоявий лойиҳалар, шунингдек, туризм ҳамда шаҳар муҳитини комплекс ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти ташкил этилди. Ҳокимлик вакиллари иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторлар учун амалдаги имтиёзлар, преференциялар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида батафсил маълумот берди.

🔺 Расмий қисмдан сўнг форум интерактив форматда давом этди. Хитой бизнеси вакиллари лойиҳаларни амалга ошириш, муҳандислик инфратузилмасига уланиш, ер участкаларини олиш, давлат-хусусий шериклик механизмлари ва келажакдаги ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имконига эга бўлдилар. Барча саволларга ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил тушунтириш берилди.

Шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир манфаатдор компания бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар тузишни қайд этди. Шунингдек, тезкор ҳамкорликни таъминлаш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Хитой компаниялари ҳамда Тошкент шаҳрининг тегишли тузилмалари вакиллари иштирокида доимий асосда видеоконференциялар ва ишчи музокаралар ўтказиб борилиши таъкидланди.

➡️ Ушбу бизнес-форумнинг ўтказилиши Тошкент шаҳри ва Хитой Халқ Республикаси ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий болалар майдончалари барпо этилмоқда
24.07.2026, 16:45
Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий бола...

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонави...

Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари кўпаймоқда
24.07.2026, 15:45
Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўти...

Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан...

«Себзор» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
24.07.2026, 10:48
«Себзор» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш и...

🚿Маҳаллада 1 240 метр узунликдаги суғориш тизимлари ўрнатилди, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланди, 6 000 м...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди
23.07.2026, 14:47
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...