Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрганиб чиқиш талаб этилади: масъулларга етти иш куни ичида зарур чораларни кўриш топширилди.

🤔Фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, таълим, тиббий ёрдам олиш, иқтисодий низолар ва ҳуқуқий ҳимоя масалалари кўтарилди.

🇺🇿 Ҳоким ўринбосарлари фуқароларни доимий равишда — ҳафтасига камида тўрт марта қабул қилмоқда. Ушбу қабулларда аҳолини тегишли йўналишларга масъул бўлган раҳбарлар тинглайди. Шу билан бирга, айрим масалалар қўшимча ўрганишни талаб этади, тузилмавий мураккабликлар ва бюрократик жараёнлар эса масалани ҳал этиш муддатларига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис аҳоли мурожаатлари билан ишлашда шаҳар ҳокимининг бевосита иштироки муҳим аҳамиятга эга.

🔺Ойига икки-уч марта ўтказиладиган «Ахборот, ҳисобот, мулоқот» форматидаги ишчи учрашувлар ҳам туманлар аҳолиси билан мулоқот ўрнатиш ва уларнинг муаммоларини муҳокама қилиш майдонига айланмоқда.

Шахсий қабуллар ва аҳоли билан учрашувлар давом эттирилади. Инсон манфаатлари, кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда фуқароларни натижалар ҳақида хабардор қилиш эътибор марказидадир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...

МАҲАЛЛАЛАРДА ТИЗИМЛИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
23.10.2026, 11:17
МАҲАЛЛАЛАРДА ТИЗИМЛИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАР...

🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштир...