- Тошкентдан гапирамиз
- 04.06.2026, 11:13
Чилонзор туманидаги саноат корхоналари фаолияти ўрганилди
Президентимиз томонидан «2026 йил I ярим йиллик ва йил якунлари бўйича иқтисодий барқарорликни таъминлаш юзасидан устувор вазифалар тўғрисида» ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳрида паст қувватда ишлаётган саноат корхоналарини соғломлаштириш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3-июн куни Чилонзор туманида жойлашган йирик саноат корхоналари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Дилмурод Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида ўрганилди.
Ишчи гуруҳ томонидан дастлаб тумандаги «Radiks» МЧЖ фаолияти билан танишилди. Корхонада бугунги кунда 50 дан ортиқ турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5 миллион дона капсула ва таблеткаларни ташкил этади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг барчаси импорт ўрнини босишга йўналтирилган.
Шундан сўнг тумандаги «ATLAS INVEST» МЧЖ ҚК фаолияти ўрганилди. Мазкур корхона Ўзбекистоннинг энг йирик гугурт ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири бўлиб, асосий фаолияти гугурт ишлаб чиқариш ҳисобланади. Корхона замонавий ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, ўз лабораториясига эга ҳамда маҳсулотлари белгиланган стандартлар асосида сертификатланган.
Ўрганишлар давомида корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт кўрсаткичларини кўпайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🔠 Лойиҳа ҳақида мутасаддилар маълумот берар экан, унинг асосий тамойили мавжуд табиий муҳитни сақлаб қолиш экани алоҳид...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги пойтахт делегацияси қурилиш, туризм, саноат, хизмат кўрсатиш ва ижти...

Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммолар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий муассасаларни замонавий...
👍 Бугун Янгиҳаёт туманида барча замонавий талабларга жавоб берадиган мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга...