- Тошкентдан гапирамиз
- 15.05.2026, 16:09
Тошкентда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларига қарши чоралар кучайтирилади
Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борадаги ишлар аллақачон бир неча йўналишда олиб борилмоқда: пиёдалар учун мўлжалланган жойларни бўшатиш, бекатларни тартибга солиш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш, жамоат транспортини ривожлантириш ва шаҳар муҳити сифатини яхшилаш.
Бу ишларнинг кейинги босқичи тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларининг бузилишига нисбатан қатъиятлироқ чора кўриш амалиётини жорий этишдан иборат бўлади.
Пойтахтнинг турли туманларида автомобилларнинг пиёдалар йўлакларида, ўтиш жойлари яқинида, бекатларда, яшил ҳудудларда, шунингдек, тўхташ ёки тўхтаб туришни тақиқловчи белгилар ўрнатилган жойларда қолдирилиши ҳолатлари мунтазам қайд этилмоқда. Бундай қоидабузарликлар одамларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишига, жамоат транспорти, махсус техника ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг қатновига тўсқинлик қилади.
Айниқса, бундай вазиятлар кексалар, болалар аравачасидаги ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар учун қийинчилик туғдиради.
Шу муносабат билан, шаҳарда бундай қоидабузарликларга нисбатан янада қатъий чоралар кўриш амалиётига ўтилади. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади.
Ушбу чора-тадбирларнинг мақсади — кўчаларда тартибни ўрнатиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳар муҳитининг асосий тамойилини тиклаш: жамоат жойлари барча аҳоли учун очиқ, хавфсиз ва қулай бўлиши керак.
Ҳайдовчиларни огоҳлантирамиз: тўхташ ва тўхтаб туриш учун жой танлаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг ҳамда автомобилларни тақиқланган, пиёдалар, жамоат транспорти, махсус техника ҳаракатига ҳалақит берадиган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган жойларда қолдирманг.
Тошкент — аҳоли учун қулай шаҳар. Кўчалардаги тартиб эса умумий маконга бўлган ҳурматдан бошланади.

🏛 2025 йил 30 декабрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султанова, Сергели тумани ҳокими ўринбосари Нафиса Жўраева ва техникум...

Юнусобод тумани прокурори Й.А. Абдураҳмонов бошчилигида «Ҳусниобод» маҳалласида ўрганиш ишлари амалга оширилди.Жумладан,...

«Авиасозлар» бозори одатдаги тартибда ишламоқда. Олиб борилаётган ишлар қонуний асосда фаолият юритаётган савдо расталар...