- Тошкентдан гапирамиз
- 28.04.2026, 10:48
🔘 Бугун Учтепа тумани «Заргарлик» маҳалласида 1966 йилдан буён фаолият юритиб келаётган 334-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси кенг кўламли реконструкция ишларидан сўнг фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида Учтепа туман ҳокими Б. Мамаджанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д. Раҳимова иштирок этиб, янгиланган муассаса шароитлари билан танишдилар.
🔵 Маросимда сўзга чиққан Учтепа туман ҳокими Б. Мамаджанов: «Бугунги кунда мактабгача таълим тизимига берилаётган эътибор натижасида болаларимиз учун замонавий ва хавфсиз муҳит яратилмоқда. Бу каби янгиланишлар ёш авлод келажаги учун муҳим аҳамиятга эга», — дея таъкидлади.
Д. Раҳимова эса ўз нутқида: «Болалар учун яратилган бу каби шароитлар уларнинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қилади. Маҳаллалардаги таълим муассасаларини модернизация қилиш ишлари изчил давом этади», — деб қайд этди.
Ҳозирда муассаса 390 нафар болажонни қамраб олиб, улар учун замонавий, қулай ва хавфсиз таълим-тарбия шароитлари яратилди.
Эслатиб ўтамиз, реконструкция ишлари 2025 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ якунланиб, муассаса янгиланган қиёфада фаолиятини давом эттирмоқда.
Умумий жойларни ифлослантириш, уларга зарар етказиш, ўзбошимчалик билан қурилиш ёки ўзгартириш ишларини амалга ошириш, с...

Тошкентда автобуслар ҳаракати учун «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.Ma...

👕 Бу ерда ўзингиз, пойтахт меҳмонлари учун ёки шунчаки тарихий футбол воқеаси ҳақида эсдалик сифатида терма жамоамиз фу...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов, Тошкент ша...