Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

ТАЙИНЛОВ

Худайбергенов Давлетияр Бахтиярович Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлетияр Худайбергенов 1990 йилда Нукус шаҳрида туғилган.

2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавриат, 2015 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. 2024 йилда Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университетини қайта тайёрлаш йўналиши бўйича тугатган. 2025 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2014 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларни бажариб келган. Президент Администрациясида ишлаган даврида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, юқори ликвидли ва монопол товарларни сотис жараёнларига бозор механизмларини жорий этиш, саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, қурилиш ва коммунал соҳани ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича ислоҳотларда бевосита иштирок этган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
ТАЙИНЛОВ
27.04.2026, 12:25
ТАЙИНЛОВ

Дусмухамедов Алишер Исматиллаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақам...

Тошкентлик педагогларнинг хориждаги стажировкаси давом этмоқда
25.04.2026, 10:46
Тошкентлик педагогларнинг хориждаги стажировкаси д...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида пойтахтлик педагогларнинг ...

🔸 Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилмоқда
24.04.2026, 10:35
🔸 Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилмоқ...

Янгихаёт туманида ажрим кўрсаткичи ошган маҳаллаларда оилавий муносабатларни ўрганиш ва ажримларнинг олдини олишга қарат...

❗️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари 2026-йилнинг биринчи чораги бўйича сайловчилар олдида ахборот берди
21.04.2026, 11:00
❗️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатла...

📍 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Равшанбеков, Зулфия Мўминова, Тошпўлат Матибаев ҳамда Са...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия