- Тошкентдан гапирамиз
- 21.04.2026, 11:00
❗️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари 2026-йилнинг биринчи чораги бўйича сайловчилар олдида ахборот берди
📍 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Равшанбеков, Зулфия Мўминова, Тошпўлат Матибаев ҳамда Саид Газиева Сакинаxon Шерзодовна 2026-йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширган фаолияти юзасидан сайловчилар билан учрашиб, ҳисобот берди.
🏛 Учрашувлар пойтахтнинг турли ҳудудларида ташкил этилиб, уларда йигирмадан ортиқ маҳаллалар аҳолиси, маҳалла раислари, фаоллар, ёшлар, нуронийлар, фуқаролар, тегишли ташкилотлар масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
📝 Ахборотларда депутатлар томонидан ҳисобот даврида сайёр қабуллар ташкил этилгани, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилгани, фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар кўрилгани тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, депутатлар Тошкент шаҳар Кенгаши сессияларида ҳамда доимий комиссиялар йиғилишларида фаол иштирок этиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли мурожаатларини тизимли кўриб чиқиш, коммунал ва инфратузилма муаммоларини ҳал этиш юзасидан қатор таклифлар илгари сургани ҳақида ахборот бердилар.
🔎 Учрашувлар якунида фуқаролар томонидан билдирилган ва жойларда аниқланган масалалар, жумладан, йўл ва пиёдалар инфратузилмаси, электр ва газ таъминоти, тунги ёритиш, ободонлаштириш, болалар майдончалари, кўп қаватли уйларни таъмирлаш, иссиқлик ва дренаж тизимлари билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди ва тегишли таклифлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритилиши билдирилди.

🗑 Жами 1848 та ҳолат аниқланган.🗑 Шундан: — 1709 та (92%) 3–7 марта такрорланган ҳолатлар — 100 та (5%) 8–12 марта ...

🗺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан автотураргоҳларни шаҳар бошқарувининг ягона тизимига интег...

Ижтимоий тармоқ орқали Олмазор тумани «Чиғатой» кафеси яқинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ушбу ҳудудда ҳар ку...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз инфратузилмаси барқарор ишлаши, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти таъминланишида беқиёс м...