- Тошкентдан гапирамиз
- 14.03.2026, 10:44
Яккасарай туманида Умумхалқ ҳашари ва «Яшил макон» лойиҳасига старт берилди
Бугун Яккасарай туманидаги «Бобур» хиёбонида саф йиғини бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамшиев, туман ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Жамшид Эргашев, маҳалла «еттилиги», коммунал соҳа ходимлари ҳамда турли ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда тумандаги маҳаллаларни ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Айниқса, ҳудудларни янада озода ва обод қилиш, аҳолининг экологик онгини ошириш ҳамда яшил муҳитни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🗣Шу билан бирга, бугундан бошлаб Яккасарай туманида Умумхалқ ҳашари ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар бошланди. Мазкур ташаббуслар доирасида туманнинг турли ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Дарахт экиш, гулзорлар барпо этиш, йўлак ва хиёбонларни тозалаш, жамоат жойларини обод қилиш каби тадбирлар орқали шаҳар янада чирой очиши, фуқаролар учун қулай ва соғлом муҳит яратилиши кўзда тутилган.
✍️Яккасарай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

🏆Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков...

Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Султония кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, Темур Малик кўчаси бўйлаб Мирзо У...

А.А.Шовкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва...
⭕️ 9-март куни пойтахтда кўча-йўл тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга ...