- Тошкентдан гапирамиз
- 14.03.2026, 10:35
Тошкент шаҳар ҳокимлигида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
🏆Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков, бошқарма бошлиқлари, спорт мактаблари директорлари, спорт федерация ва ассоциациялари раҳбарлари ҳамда селекционер тренерлар иштирок этди. 🫥Шаҳар ва туман ҳокимликлари студияларидан туман ёшлар ишлари бўлими раҳбарлари, маҳалла ёшлар етакчилари, олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими тизими масъуллари, туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда “Инсон” марказлари раҳбарлари ҳам қатнашди. 🚲Йиғилишда Спорт вазири томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2026-йилги мавсумига старт берилгани таъкидланиб, ушбу йўналишдаги ишлар туманлар кесимида тақдим этилди. Ўтган мавсумда Тошкент шаҳри фаол қатнашгани ва бунда маҳалла ёшлар етакчиларининг ҳам ҳиссаси борлиги қайд этилди. 🫥Шунингдек, “Беш ташаббус паралимпиадаси” мусобақаларини самарали ташкил этиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш ҳамда 2025-йилги “Президент олимпиадаси” натижалари муҳокама қилинди. 🇺🇿МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов жорий йилда 21 та спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақалар юзасидан тақдимот ўтказди. 📑 Спорт вазирлиги томонидан жорий этилган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали ёшларни рўйхатга олиш ва ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
🔵Йиғилиш якунида оммавий спорт қамровини кенгайтириш, ёшларни мусобақаларга фаол жалб этиш ва тизимдаги шаффофликни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бугун Яккасарай туманидаги «Бобур» хиёбонида саф йиғини бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман проку...

Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Султония кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, Темур Малик кўчаси бўйлаб Мирзо У...

А.А.Шовкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва...
⭕️ 9-март куни пойтахтда кўча-йўл тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга ...