- Тошкентдан гапирамиз
- 06.03.2026, 11:37
Сўнгги кунларда электр қувватлантириш шохобчалари мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан ушбу масалага ойдинлик киритишни муҳим деб ҳисоблаймиз.
⚡️Аввало, шаҳардаги электр қувватлантириш инфратузилмаси тўхтатилгани йўқ ва ишлашда давом этмоқда. Тошкентда қуввати 20 кВтдан юқори бўлган 1300 га яқин тезкор қувватлантириш қурилмаси ўрнатилган, ўтказилаётган хатлов эса тармоқ фаолиятининг тўхтатилишини англатмайди — у уланишларни тартибга солиш ва аҳоли учун хавф-хатарларни камайтириш мақсадида зарур.
Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 3-март куни 12 та ишчи гуруҳ тузиilib, улар хатлов ишларини бошлади. Бугунги кунга қадар 300 дан ортиқ шохобча хатловдан ўтказилди, бу эса уланишлар ҳолатини ва тармоққа тушаётган амалдаги юкламани баҳолаш имконини бермоқда.
Хатлов давомида айрим қоидабузарликлар аниқланди: 101 та шохобча зарур ҳужжатлари йўқлиги сабабли вақтинча тармоқдан узилди, шунингдек, 62 та шохобчанинг электр таъминоти корхоналари билан шартномаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
💡 Бу нима учун муҳимлигини содда қилиб тушунтирамиз. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган тезкор қувватлантириш — бу электр тармоқлари учун жиддий юкламадир: битта автомобиль қисқа вақт ичида ўнлаб киловатт энергия истеъмол қилиши мумкин. Агар уланиш ҳисоб-китобларсиз ва техник шартларсиз амалга оширилса, турар жой биноларининг электр таъминотида ҳаддан ташқари юклама ва узилишлар хавфи ортади. Биз эса бир шаҳар аҳлимиз ва биз учун уйлар, мактаблар ва шифохоналарда электр энергиясининг барқарор бўлиши ҳаётий муҳим аҳамиятга эга.
🔆 Амалга оширилаётган чора-тадбирлар электромобиллик ривожини чеклашга эмас, балки энергия тизимининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган. Ҳозир тартиб ўрнатиб, аниқ талабларни белгилаб олиш муҳим — шунда қувватлантириш инфратузилмаси ҳам сокин ва барқарор ривожланади.
⚡️ Алоҳида таъкидлаймиз: ҳуқуқий баҳо бериш ваколатли органларнинг вазифасига киради. Улар нафақат қоидабузарликларни қайд этади, балки объектларни талабларга мувофиқлаштириш бўйича ечимларни ҳам таклиф қилади. Шу билан бирга, айрим шахсларнинг ушбу мавзуда шов-шув кўтаришга (хайп қилишга) ва профессионал баҳо ўрнини эгаллашга уриниши на шаҳарга, на аҳолига, на бозорга фойда келтиради.
✔️ Шаҳар қонуний доирада ишлашга ва техник талабларга риоя қилишга тайёр тадбиркорлар билан конструктив ҳамкорлик қилиш учун очиқ.

⭕️4-март куни пойтахтда кўча-йўл тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга қ...

Барча тадбирлар тасдиқланган йўл ҳаракатини ташкил этиш схемалари асосида, тегишли хизматлар ўзаро мувофиқлаштирилган ҳо...

