Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳар жиҳатда уйғунлик — замонавий шаҳар қиёфаси

Шовқин-сурон ҳеч кимга ёқмайди. Бироқ, товушли шовқиндан ташқари, визуал — ахборот ва ёруғлик шовқини ҳам мавжуд. У сезилмай таъсир кўрсатса-да, ундан кам чарчатмайди: кўзни толиқтиради, асабийлаштиради, тартибсизлик ҳиссини уйғотади.

Шаҳарда тартиб, услуб ва қулайликни сақлаб қолиш учун нафақат янги бинолар қуриш, балки мавжуд иншоотларни ҳам тизимли равишда тартибга солиш муҳимдир.

2024-йилдаёқ ҳокимлик кўчаларда тартибсиз ўрнатилган LED-экранлар ва ахборот панеллари ёрқинлигини аниқлаш ва камайтириш бўйича чора-тадбирларни бошлаган эди. Айниқса, тунги вақтда ёритиш меъёрларига риоя қилиш, чироқлар аҳолига халақит бермаслиги ва ҳайдовчиларни чалғитмаслиги жуда муҳим.

Айнан шу сабабли ташқи конструкциялар — пешлавҳалар, таблолар, инсталляцияларни жойлаштириш тартиби жорий этилди. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўлчамларга аниқ талаблар,
  • безак ва элементларнинг ягона услуби,
  • қатъий белгиланган ўрнатиш жойлари,
  • рухсат берувчи ҳужжатларнинг мажбурий мавжудлиги.

Шунингдек, ҳокимлик ваколатли органлар билан келишилмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган вақтинчалик ва ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни бартараф этиш бўйича доимий ишлар олиб бормоқда.

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш»: шлагбаумлар, тўсиқлар ўрнатиш, яшил ва жамоат жойларида тўхташ жойларини, ноқонуний жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳаракатлар ободонлаштириш қоидаларини ва шаҳар қиёфасини бузади.

Биз шаҳарни тозароқ, замонавийроқ ва қулайроқ қилмоқдамиз. Ҳар бир саранжом жиҳат — яшаш, ишлаш ва фахрланиш истаги уйғотадиган пойтахт қиёфасига қўшилган ҳиссадур.

Шундай экан, келинг, биргаликда шаҳримизни янада обод қилайлик!

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
🎓🏫 Тошкент ноширлик-матбаа техникумида «Очиқ эшиклар куни» тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди ✨
04.05.2026, 15:16
🎓🏫 Тошкент ноширлик-матбаа техникумида «Очиқ эши...

📚 Тадбирда умумтаълим мактабларининг битирувчи ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.🖨🎨📖👨‍🏫 Технику...

Янги Сергели кўчасида «24/7 туризм кўчаси» лойиҳаси бошланди!
04.05.2026, 12:29
Янги Сергели кўчасида «24/7 туризм кўчаси» лойиҳас...

📍 Сергели тумани ўз кўркига кўрк қўшишда давом этмоқда. Ҳудудда туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳ...

▫️ Миробод туманида «Пайшанба — Ёшлар куни» муносабати билан 110-сонли ИДУМда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
01.05.2026, 11:47
▫️ Миробод туманида «Пайшанба — Ёшлар куни» муноса...

Тадбирда Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари Саидрасул Саидханов иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот қилди. Учрашув ...

🧠 Пайшанба куни «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари Абдурахмон Бахтиев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистрантлари билан учрашди.
01.05.2026, 10:40
🧠 Пайшанба куни «Ёшлар куни» муносабати билан Тош...

🔺 Учрашув давомида йўл ҳаракатини ташкил этишда хорижий тажриба ва уни пойтахтда жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия