- Тошкентдан гапирамиз
- 04.05.2026, 12:29
Янги Сергели кўчасида «24/7 туризм кўчаси» лойиҳаси бошланди!
📍 Сергели тумани ўз кўркига кўрк қўшишда давом этмоқда. Ҳудудда туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳамда аҳоли ва меҳмонлар учун қулайлик яратиш мақсадида «Янги Сергели» кўчасида «24/7 туризм кўчаси»ни ташкил этиш бўйича қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланди.
✅ Мазкур лойиҳанинг очилиш маросимида туман ҳокими Д. Исматов ва туман прокурори Ў. Дауланов иштирок этиб, иш жараёнига старт беришди. Шунингдек, қурилиш майдончасида маҳалла фаоллари ва нуронийларимиз ҳам қатнашиб, ҳудуднинг янада обод ва файзли масканга айланишига хайрли тилаклар билдиришди.
👍 Кўчанинг «24/7» режимида ишлаши сайёҳлар ва туман аҳолиси учун исталган вақтда дам олиш ҳамда сервис хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
👍 Ҳудуднинг меъморий қиёфаси замонавий талаблар асосида қайта кўриб чиқилади. 👍 Янги сервис объектлари ва савдо нуқталарининг очилиши қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилади. 👍 Сергели янада обод бўлмоқда! Келгусида ушбу кўча пойтахтимизнинг энг гавжум ва файзли масканларидан бирига айланади.
👍 Ўзгаришлар давом этади!

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султанова, Сергели тумани ҳокими ўринбосари Нафиса Жўраева ва техникум...

Юнусобод тумани прокурори Й.А. Абдураҳмонов бошчилигида «Ҳусниобод» маҳалласида ўрганиш ишлари амалга оширилди.Жумладан,...

«Авиасозлар» бозори одатдаги тартибда ишламоқда. Олиб борилаётган ишлар қонуний асосда фаолият юритаётган савдо расталар...
Халқаро оила куни муносабати билан туманимиздаги узоқ йиллик аҳил ва ибратли оилаларни табриклаш мақсадида самимий учраш...